Uz / Ўз Ru En

Toshkent

22/Июнь/2021   COVID-19

Хорижга кетаётган исроилликлар COVID-19 билан касалланиш даражаси юқори бўлган олти мамлакатга бормаслик юзасидан тилхат беради


ТОШКЕНТ, 22 июнь. /«Дунё» АА/. Хорижга учиб кетаётган Исроил фуқаролари COVID-19 билан касалланиш даражаси юқори бўлган олти мамлакатга, шу жумладан, Россияга бормаслик юзасидан тилхат бериши лозим бўлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

«Коммерсантъ» газетасининг маълум қилишича, “Жаҳонда коронавируснинг «дельта» штамми (COVID-19 ҳинд мутацияси) тарқалиб бораётгани боис Исроил ҳукумати хорижий мамлакатларга йўл олаётган фуқаролар устидан назоратни кучайтиришга қарор қилди. Хорижга учиб кетаётганлар касалланиш даражаси юқори бўлган олти мамлакатга бормаслик юзасидан тилхат беришга мажбур. Бу рўйхатдан  Аргентина, Ҳиндистон, Жанубий Африка Республикаси, Мексика, Бразилия ва Россия ўрин олган.

Исроил ҳукумати томонидан билдирилишича, ҳозирги пайтда «дельта» мутациясининг тарқалиши, исроилликларнинг COVID-19 билан касалланиш даражаси юқори бўлган мамлакатларга бориши ҳамда қайтганидан кейин карантин қоидаларига риоя этмаслиги жуда катта хавф солиб турибди.

Газетанинг хабар беришича, пандемия бошланганидан буён Исроилда коронавирус билан қарийб 840 минг касалланиш ҳолати аниқланган, 6,4 минг киши ҳаётдан кўз юмган. Жорий йил 1 июлдан бошлаб Исроил COVID-19 вирусига қарши эмланган хорижликларнинг мамлакатга киришига рухсат беради.

Мавзуга оид

Қозоғистонда қатъий тартибдаги карантин ...

Эпидемиологик вазиятнинг мураккаблашиши ва коронавирус инфекциясининг кўпайиши сабабли 5 и...

“Тахиатош” ИЭСда 280 МВт қувватдаги даст...

“Тахиатош” ИЭСда 280 МВт қувватдаги дастлабки буғ-газ қурилмаси ишга тушурилди....

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар с...

Шу билан бирга, Чилонзор туманида яшаган 61 ёшли С.А. (эркак) ҳамда Олмазор туманида яшага...

Сўнгги янгиликлар