Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

02/Июль/2022   Саналар

Хориждаги ватандошлар Давлат герби куни муносабати билан табрик йўлламоқда

НОВОСИБИРСК, 2 июль. /«Дунё» АА/. Россияда яшаётган ватандошларимиз Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати ўз қутловларини йўллади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Саматулло Рўзиев, Томск вилояти «Дружба» ўзбек маданияти жамоатчилик ташкилоти раҳбари:

– Бундан роппа роса 30 йил аввал Ўзбекистон Республикасининг Герби – мустақиллигимизнинг асосий рамзларидан бири қабул қилинган эди.

Мазкур муқаддас рамзни каттаю кичик бирдек қадрлайди. Унда жонажон Ўзбекистонимизнинг том маънодаги асл тасвири намоён. Гербимизга нафақат Ўзбекистонда яшаб келаётганлар, балки хориждаги ватандошларимиз ҳам алоҳида эҳтиром билан муносабатда бўлиши эзгу қадриятга айланган.

Фурсатдан фойдаланиб, мустақиллигимиз рамзи - Давлат герби қабул қилинган кун билан барча юртошларимизни муборакбод этаман. Юртимиз тинч ва осмонимиз мусаффо бўлсин.

Ҳилола Мингалиева, тадбиркорлик, Новосибирск шаҳри:

- Мен анча йиллардан хорижда истиқомат қилсамда, ҳар сафар мамлакатимизнинг Давлат гербини кўрганимда ундаги Ҳумо қуши ва дарёлар, олтин рангда битилган «O‘zbekiston» ёзуви, ғўза шохлари-ю, барглари, тоғлар ва водийлар менга ўзгача куч-қувват ва илҳом бағишлайди.

Давлатимиз герби – мустақиллигимиз тимсоли эканлиги барчамизга аён. Бугун, 2 июль – Ўзбекистон Республикаси давлат герби қабул қилинганлигининг 30 йиллиги билан барча дўстларимни табриклайман.

Давлатимиз раҳбари раҳнамолигида юртимиз тараққиёти йўлида олиб борилаётган барча ислоҳотларда омадлар ёр бўлишини тилаб қоламан.

Мавзуга оид

Амир Темур – илм-фан ва бунёдкорлик ҳоми...

9 апрель - Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун. Ушбу сана муносабати билан буюк бобо...

Финляндиядаги ватандош: Давлатимиз герби...

Финляндияда таҳсил олаётган юртдошимиз Одамбой Жуманазаров юртдошларимизни Ўзбекистон Давл...

Ўзбекистон Конституцияси куни муносабати...

Польшада таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганин...

Сўнгги янгиликлар