Uz / Ўз Ru En

Toshkent

21/Июнь/2021   Сайёҳлик

Хоразмда “туризм маҳаллалари” ташкил этилади


ТОШКЕНТ, 21 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-2022 йилларда Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида қарори қабул қилинди.

Ҳужжатда Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни янада ривожлантириш, замонавий туризм инфратузилмаси, янги дам олиш масканларини барпо этиш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш, туризм соҳасига инвестицияларни кенг жалб қилиш ҳамда янги иш ўринларини ташкил этишга доир қатор ишлар амалга оширилиши белгиланган.  

Хусусан, қуйидаги йўналишларга алоҳида эътибор қаратилган:

- туризм инфратузилмасини ривожлантириш, шу жумладан “туризм маҳаллалари”ни ташкил этиш;

- ташриф буюрувчи туристлар учун қўшимча хизмат турлари ва қулай шарт-шароитлар яратиш, миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш;

- маданий кўнгилочар тадбирлар ва фестивалларни ташкил этиш ҳамда ёшларни спортга жалб этиш;

- экотуризм, тиббиёт, таълим ҳамда этнографик, гастрономик, ишбилармонлик туризмини ривожлантириш;

- туризм лойиҳаларига хорижий ва маҳаллий инвестицияларни ҳамда молия институтларининг гранд маблагларини жалб қилиш.

Дастурга киритилган тегишли чора-тадбирлар маҳаллий бюджет параметрларида назарда тутилган маблағлар ва ижрочилар маблағлари доирасида молиялаштирилиши белгиланган.

Қарорнинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин: https://lex.uz/pdfs/5458180

Мавзуга оид

Қўқон шаҳрида Туркий кенгашга аъзо давла...

Жорий йил 23-24 июнь кунлари Қўқон шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъз...

Андижон вилоятига Қирғизистон делегацияс...

Туризм ва спорт вазирлигининг маълумотига кўра, Андижон вилоятига Кирғизистон кинематограф...

“Ўзбекистон. Ислом қадамжолари”...

“Дунё” ахборот агентлиги томонидан суратга олинаётган ушбу туркумдаги видеороликларнинг би...

Сўнгги янгиликлар