Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

15/Сентябрь/2021   Тадбирлар

Хивада халқаро маданий форум ўз ишини бошлади

ХИВА, 15 сентябрь. /«Дунё» АА/. Бугун Хивада «Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида» халқаро маданий форуми ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири  Жамшид Муталов.


Ушбу нуфузли тадбир ЮНEСКО билан ҳамкорликда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан БМТ Бош ассамблеясининг 75 -сессиясида билдирилган ташаббуснинг натижаси ўлароқ ўтказилмоқда.

ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле Ўзбекистон Президентининг мазкур ташаббусини қўллаб-қувватлар экан, «Мазкур форум Марказий Осиё тарихига цивилизациялар чорраҳаси ва унинг ҳозирги ҳаётийлиги сифатида мос келади», деди.

Форум тижорат, илмий ва маданий алмашувларнинг Марказий Осиё мероси, замонавий фанлар, шунингдек, ижтимоий-гуманитар фанлар ривожига қўшган ҳиссасини янада ўрганиш учун муҳим платформага айланиши кўзда тутилган. Унда дунёнинг 60 мамлакатидан 300 нафардан ортиқ маданият ва фан арбоблари, археология, тарих, маданий мерос тадқиқотчилари, 100 нафардан зиёд миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этмоқда.

Анжуманнинг расмий очилиш маросимида Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари, туризм ва спорт  вазири Азиз Абдуҳакимов Президент Шавкат Мирзиёевнинг халқаро форум иштирокчиларига йўллаган Мурожаатини ўқиб эшиттирди.

Ижтимоий фанлар ва гуманитар фанлар бўйича ЮНЕСКО Бош директори ўринбосари Габриева Рамос, Таълим, илм-фан ва маданият бўйича Ислом ташкилоти (ICESCO) Бош директори Салем бин Муҳаммад Ал-Малик иштирокчиларга видеомурожаат йўлладилар. Бундан ташқари, Маданий қадриятларни сақлаш ва тиклаш бўйича халқаро тадқиқот маркази бош директори (ICCROM) Уэббер Ндоро, Озарбайжон маданият вазири Анар Каримов, Туркий кенгаши Бош котиби Бағдод Амреев ва бошқа расмийларнинг нутқлари тингланди.

Очилиш маросимидан сўнг форум «тижорат, илмий ва маданий алмашувларнинг Марказий Осиё меросини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси», «Марказий Осиё маданий ва илмий меросининг замонавий ижтимоий-гуманитар фанлар ривожига қўшган ҳиссаси», «Марказий Осиё маданий мероси минтақадаги мулоқот ва ҳамкорлик учун мустаҳкам асосдир» мавзуларидаги сессиялар ўз ишини давом эттирди.

16 сентябрь куни Хивада ТУРКСОЙ давлатлари маданият вазирлари доимий кенгаши йиғилиши ўтказилади. Унда «Хива – турк дунёсининг маданий пойтахти» доирасидаги тадбирлар ҳақида ҳисобот, 2022 йилги турк дунёсининг маданий пойтахти тақдимоти, шунингдек, 2021-2024 йиллар учун ТУРКСОЙ Бош котибининг сайлови бўлиб ўтади.

Мавзуга оид

Исроилда Ўзбекистоннинг биринчи фахрий ...

Кеча Исроил ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистоннинг фахрий консули Сари Цвини расмий аккред...

Ўзбекистон Бош консулхонаси: Оқтов шаҳри...

Кеча тунда Қозоғистоннинг Оқтов шаҳридаги кичик туманлардан бирида юз берган кучли портлаш...

Тошкент иккинчи «ИННОПРОМ. Марказий Осиё...

Тошкент иккинчи «ИННОПРОМ. Марказий Осиё» кўргазмасига тайёр, деб таъкидлади Ўзбекистон Ин...

Сўнгги янгиликлар