Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

05/Август/2021   Тадбирлар

Хитойнинг Ухань шаҳридан Тошкентга биринчи юк поезди йўлга чиқди

ТОШКЕНТ, 5 август . /«Дунё» АА/. 28 июль куни Хитойнинг Хубэй провинциясининг маъмурий маркази Ухань шаҳридан №75151 – сонли биринчи юк поезди Тошкентга жўнаб кетди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Хитойнинг етакчи «Женьминь жибао» газетасининг электрон нашрига кўра, поезд Шинжон уйғур автоном райони Хоргос темир йўл постидан ўтади ва 12 кун ичида ўз манзилига етиб келади. Поездда умумий оғирлиги 600 тоннадан ортиқ бўлган болалар аравачалари, пахта толасидан тайёрланган иплар, пойабзал буёқлари, маиший техника, кондиционерлар учун бутловчи қисмлар, мато ва бошқа истеъмол моллари ўрин олган.

«China Railway Modern Logistics Technology Co., Ltd»  логистика компанияси ходимининг газета мухбирига айтишича, «Ушбу тўғридан-тўғри темир йўл лойиҳасининг ишга туширилиши Хитой ва Ўзбекистон ўртасида  саноат моллари алмашинувини ошишига ва, шубҳасиз, траспорт харажатлари ва товарларни етказиб бериш билан боғлиқ вақтнинг қисқатиришига хизмат қилади».

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда «Хэбэй Гаои-Хоргос-Тошкент» йўналиши бўйича 50 та вагондан иборат биринчи халқаро юк поездининг қатнови йўлга қўйилган эди.

 «Женьмин Жибао» сурати.

Мавзуга оид

Тошкентда “Соғлиқни сақлаш – TIHE 2021” ...

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, бугун “Ўзэкспомарказ” миллий кўргаз...

Ўзбекистон вакиллари Истанбул 7-халқаро ...

Бугун Туркия Матбаа ва нашриёт профессионал уюшмаси ташаббуси билан ташкил этилган 7-халқа...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Инт...

Интернет тармоғида Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо ваз...

Сўнгги янгиликлар