Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

17/Август/2022   Ватандошларимиз

Хитойнинг Шэньси провинциясида ватандошлар билан учрашув бўлиб ўтди

ПЕКИН, 17 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси вакиллари томонидан Сиан шаҳрида Шэньси провинцияси олий ўқув юртларида таълим олаётган ва турли компанияларда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ватандошлар билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Бугунги кунда Ўзбекистонда турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, кенг қамровли ўзгаришлар жараёни, мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан юртимиз ёшларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган эътибор билан боғлиқ маълумотлар мулоқотнинг асосий мавзуси бўлди. Шу ўринда Ўзбекистоннинг замонавий тараққиётида хориждаги ватандошларимизнинг ҳам алоҳида ўрни борлиги алоҳида қайд этилди.

Учрашув давомида Шэньси провинциясидаги ватандошлар билан биргаликда турли маданий-маърифий тадбирларни ўтказишга келишиб олингани баробарида ватандошларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар ҳам берилди.

Мавзуга оид

Даниядан муносабат: Копенгагенда ўзбеки...

Ўзбекистонда «Ватандошлар» жамоат фондининг ташкил этилгани чет давлатларда яшаётган юртд...

Россия ҳудудида бўлган ва ушбу мамлакатг...

«Uzbekistan Airways» авиакомпанияси Россиянинг Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларига қўши...

БАА олий билим юртларида таҳсил олаётган...

Ўзбекистоннинг Дубай шаҳридаги Бош консулхонаси ходимлари Бирлашган Араб Амирликлари (БАА...

Сўнгги янгиликлар