Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

19/Ноябрь/2022   Саналар

Хитойдан табриклар: Ўзбекистон байроғи дунё майдони узра доимо баланд ва мағрур ҳилпирайверсин

ПЕКИН, 19 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Давлат байроғи қабул қилинганининг 31 йиллиги муносабати билан Хитойда таълим олаётган ва ишлаётган ватандошларимиз халқимизга ўз қутловларини йўлладилар, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


Сардорбек Сирожев, Пекин шаҳридаги Шимолий Хитой технологик университети талабаси:

- Ватандан олисда, хорижий юртларда байроғимиз Ватан ҳисси ва ғурурини кўнглимизда янада мустаҳкамлайди. Биз учун давлатимиз байроғи юксак фахрдир.

Байроғимиз Ўзбекистонни дунёга танитиб турувчи муқаддас тимсоллардан бири. Мен жонажон Ўзбекистонимиз байроғи доимо юксак ҳилпираб туришини тилайман ва уни баланд кўтариб юришга, авайлаб-асрашга ўз ҳиссамни қўшишга тайёрман.

Гулнора Самиева, Хитой халқаро мактаби ўқитувчиси:

- Ватандан мен каби олисда яшаётган ҳамюртларимизга байроғимиз юртимизнинг бир парчаси каби она тупроқ соғинчи ҳамда ҳаяжонини янада кучлироқ ҳис эттиради.

Ҳар гал муҳим ҳалқаро учрашувлар, санъат ёки спорт мусобақалари бўлганида муқаддас Ватанимиз байроғини кўриб кўзларим қувонади. Айниқса юртдошларим ғалабаларга эришганида байроғимизнинг баланд кўтарилиши янада муҳташам кўринади.

Саид Али Йулдошев, Пекин халқаро мактаби ўқитувчиси:

- Давлатимиз байроғи қабул қилинган кун ҳар бир Ўзбекистон фарзанди учун, ҳоҳ у ватанда ёки хорижий мамлакатда бўлсин, ватан ҳиссини яна бир бор, кучлироқ ҳис қиладиган кун, деб ўйлайман.

Ўзбекистон байроғи дунё майдони узра доимо баланд ва мағрур ҳилпирайверсин.

Дилсора Мирзааҳмедова, Хитой Марказий миллатлар университети доценти:

- Байроқ ҳар бир давлатнинг мустақиллиги, давлат бўлиб шаклланганлиги, ўз ўрни ва мавқеига эга эканлигини билдирувчи асосий тимсоллардан биридир.

Хорижда яшаётган ватандошларимиз яхши тушунади. Қаерда бир неча давлат байроғи илинса, биз биринчи навбатда юртимиз байроғини излаймиз. Чунки байроқ юртимизнинг тимсоли, унинг юксалиши давлатимизнинг юксалишидир, байроқ бу бизнинг ўзилимиздир.

Азиз юртдошларимизга байроғимизда акс эттирилган ранглар тимсоли каби тинчлик ва фаровонлик тилайман.

Мавзуга оид

Япониядан муносабат: Таклиф қилинаётган ...

Японияда таълим олаётган ва ишлаётган ватандошларимиз «Дунё» АА учун интервьюсида умумхал...

Туркиядан табрик: Давлат герби – жонажон...

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинганинг 30 йиллиги муносабати Туркияда таҳс...

Ўзбекистон Ёшлари куни Бурсада кенг ниш...

Мамлакатимизнинг Истанбулдаги Бош консулхонаси томонидан Ўзбекистоннинг Бурсадаги фахрий ...

Сўнгги янгиликлар