Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

05/Октабрь/2022   Долзарб

Хитойдан муносабат: Ўзбекистон Европа давлатлари билан ўзаро манфаатли ва конструктив муносабатларга янги суръат бағишламоқда

ПЕКИН, 5 октябрь. /«Дунё» АА/. Евроосиё ижтимоий тараққиёт институти, Давлат кенгашининг Тараққиётни ўрганиш маркази катта илмий ходими Сюй Тао  «Дунё» АА учун берган интервьюсида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Венгрияга расмий ташрифи якунларини қуйидагича изоҳлади:   


– Ушбу ташриф Ўзбекистон билан Венгрия ўртасидаги олий даражадаги фаол мулоқотнинг давоми бўлди. Навбатдаги Ўзбекистон-Венгрия олий даражадаги учрашуви, тарихий ва ўз аҳамиятига кўра, жуда  муваффақиятли бўлди. Икки давлат раҳбарларининг музокаралари тўлиқ форматдаги давлатлараро мулоқотни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқди. Буларнинг барчаси Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги стратегик шериклик руҳига мос келади.

Ўзбекистон Европа давлатлари билан ўзаро манфаатли ва конструктив муносабатларга янги суръат бағишлашга интилмоқда. Мамлакатда турли йўналишларда, жумладан, иқтисодиётни либераллаштиришда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар фонида республиканинг муҳим геосиёсий позицияси Европа давлатлари билан шериклик алоқаларини муваффақиятли йўлга қўйиш ва барқарор иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришнинг кучли омили бўлмоқда.

Ўтган йили Ўзбекистон-Венгрия ишбилармонлар кенгашининг ташкил этилиши икки мамлакат хусусий бизнеси вакиллари ўртасида узоқ муддатли алоқаларни ўрнатиш, ишбилармонлик ҳамкорлиги учун қулай шарт-шароит яратиш, шунингдек, қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва илгари суриш учун ишончли платформа сифатида хизмат қилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Будапештга расмий ташрифи Ўзбекистон билан Венгрия ўртасидаги муносабатларни янги босқичга кўтариши, имзоланган ҳужжатлар икки давлат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришга кучли туртки бериши шубҳасиз.

Мавзуга оид

Брюсселда «Ўзбекистон-ЕИ» парламентларар...

Кеча Брюсселда «Ўзбекистон-Европа Иттифоқи» парламентлараро ҳамкорлик қўмитасининг 15-йиғи...

Эрондан муносабат: Ўзбекистон Президенти...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси Эрон ижтим...

Тожикистондан муносабат: Саудия Арабисто...

Геосиёсий тадқиқотлар маркази директори, Россия-Тожикистон (Славян) университетининг Ташқи...

Сўнгги янгиликлар