Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

06/Октабрь/2022   Долзарб

Хитойдан муносабат: Ўзбекистон-Венгрия саммити кун тартиби ва унинг амалий натижалари икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштиришга хизмат қилади

ГУАНЧЖОУ, 6 октябрь. /«Дунё» АА/. МДҲ давлатлари билан Гуандун халқаро илмий-техникавий ҳамкорлик иттифоқи раиси Го Фэнчжи Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Венгрияга расмий ташрифи натижалари ҳақидаги фикрларини баён қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


– Ўзбекистон раҳбарининг узоқни кўра олишига яна бир бор амин бўлдим.

Икки ҳафта муқаддам жаноб Президент ШҲТнинг тарихий Самарқанд саммитини ва ХХР Раиси Си Цзиньпиннинг дўст мамлакатингизга давлат ташрифини ажойиб тарзда ўтказди.

Ўзбекистон раҳбарияти хорижий давлатлар билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга катта эътибор қаратаётганини Президент Шавкат Мирзиёевнинг Венгриянинг йирик компаниялари раҳбарлари билан учрашуви яққол исботлаганини таъкидламоқчиман.

Қайд этиш жоизки, пандемия ва пандемиядан кейинги даврга қарамай, Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 3 баробар ошди. Бизнес-форум доирасида умумий қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ сармоявий ва савдо шартномалари имзоланди.

Ишончим комилки, долзарб масалаларни муҳокама қилишга қаратилган Ўзбекистон-Венгрия саммити кун тартиби, шунингдек, ташриф якунлари бўйича эришилган амалий натижалар Ўзбекистон билан Европанинг иқтисодиёти жадал ривожланаётган давлатларидан бири ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштиришга хизмат қилади.

Мавзуга оид

Инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистоннинг ...

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятларига риоя этили...

АҚШдан муносабат: Ўзбекистон экологик му...

Иқлим ўзгариши, атроф-муҳит муҳофазаси, барқарор «яшил» ривожланиш бўйича америкалик таниқ...

Хитойдан муносабат: Ўзбекистоннинг халқа...

Хитой эксперт доиралари вакиллари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “БРИКС плюс” с...

Сўнгги янгиликлар