Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

28/Январь/2023   Долзарб

Хитойдан муносабат: ИҲТга аъзо давлатлар ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг Тошкент учрашуви якунлари Ўзбекистонда бизнес юритаётган хитойлик инвесторлар учун янги имкониятлар очади

ПЕКИН, 27 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистондаги Хитой тадбиркорлари уюшмаси ижрочи директори Лю Юи «Дунё» АА учун интервьюсида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг (ИҲТ ТИВК) 24 январь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган 26-йиғилиши якунлари ҳақидаги фикрларини  билдирди.


 –Тошкент анжумани ИҲТ тарихида илк бор мазкур тадбир ишида тузилмага аъзо қарийб барча давлатлар ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари бошчилигидаги делегацияларнинг тўлиқ  иштирок этгани билан аҳамиятли бўлди.

Бу Ўзбекистон халқаро миқёсда «яшил» иқтисодиёт, рақамлаштириш, энергетика, савдо, инвестиция ва транспорт инфратузилмаларини янада ривожлантириш ва бошқа муҳим соҳаларда хорижий ҳамкорлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича фаол ҳаракатларни давом эттираётганидан далолат беради.

Ўз навбатида, Ўзбекистонда тадбиркорлик билан шуғулланаётган хитойлик инвесторлар учун бу мамлакатда янги сармояларни жалб қилган ҳолда ўз бизнесини янада кенгайтириш учун янги имкониятлар очади. Бу, шунингдек, хорижлик тадбиркорларнинг иқтисодий географиясини кенгайтириш, жумладан, ИҲТга аъзо давлатлар билан ҳамкорликка бўлган ишончнинг мустаҳкамлашга ҳам  хизмат қилади.

Мавзуга оид

Аҳолининг маданий ҳордиқ чиқариши учун қ...

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Яшнобод туманидаги Мудофаа вазирлигига қарашли Маънавия...

Франциядан муносабат: Мамлакат ёшлари Пр...

Франция Темурийлар тарихи ва санъатини ўрганиш ассоциацияси президенти, Самарқанд шаҳри фа...

Европадан муносабат: Европа Иттифоқи Мар...

Туркманистонда бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учр...

Сўнгги янгиликлар