Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

30/Июнь/2022   Конституциявий ислоҳотлар

Хитойдаги ватандош: Янги Ўзбекистон конституциясида инсон ва унинг ҳуқуқлари энг олий қадрият сифатида эътироф этилаётганини тўлиқ қўллаб-қувватлайман

ПЕКИН, 30 июнь. /«Дунё» АА/. Хитойнинг Гансу провинциясида ЮНЕСКОнинг таълим масалалари бўйича маслаҳатчиси сифатида фаолият юритаётган ватандошимиз Феруза Ҳасанова мамлакатимизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларга ўз муносабатини билдирди.


– Янги Ўзбекистон конституциясида инсон ва унинг ҳуқуқлари энг олий қадрият сифатида эътироф этилаётганини тўла қўллаб-қувватлайман.

Хусусан, тенгҳуқуқлилик, ўлим жазосининг бекор қилиниши, ногиронларга муносиб эътибор қаратилиши, таълимдаги ислоҳотларнинг энг қуйи босқичлардан такомиллашиши каби масалалар Ўзбекистон конституциясига киритилаётган ўзгартириш ва тузатишларда янада мукаммал ўз ифодасини топажаги мени бир фуқаро сифатида қувонтиради.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар халқимиз ва давлатимиз фаровонлиги асосларини янада мустаҳкамлаб, янгидан-янги имкониятларни очиб бермоқда, Ватанимизнинг барқарор тараққиёти омилларини тобора кучайтирмоқда.

Мавзуга оид

АҚШдан муносабат: Ўзбекистон Президенти ...

АҚШнинг Нью-Жерси штатидаги Туркистон Америка ассоциацияси президенти Абдулла Хўжа Ўзбекис...

Эртага Ўзбекистон Конституциявий қонуни ...

Бугун Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда ...

Қозоғистон оммавий ахборот воситалари Ўз...

Қозоғистоннинг «Инфозакон» онлайн-нашрида «Урганчда конституциявий ривожланишнинг миллий в...

Сўнгги янгиликлар