Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

29/Май/2023   Экспорт

Хитой бозори Ўзбекистонда етиштирилган узум ва товуқ оёқлари учун очилди

ПЕКИН, 29 май /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг ХХРдаги элчихонаси Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда маҳаллий маҳсулотларни Хитой бозорига олиб кириш бўйича фаол иш олиб бормоқда, деб хабар қилаяпти «Дунё» АА мухбири.


Ўзбекистон Президентининг 18-19 май кунлари ХХР буюрган давлат ташрифи доирасида бир қатор ҳужжатлар, жумладан, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан Хитой Божхона бош маъмурияти ўртасида «Ўзбекистондан Хитойга узум экспорт қилишда фитосанитар талаблар ва назорат тўғрисидаги баённома» ҳамда «Ўзбекистондан  Хитойга Парранда гўштини  етказиб беришда карантин ва ветеринария-санитария талаблари тўғрисидаги баённома» имзоланди.

Хитой мамлакатга импорт қилинадиган товарлар устидан қаттиқ назоратни амалга оширади, импорт қилувчилар/ишлаб чиқарувчиларга маҳсулотларни текшириш учун назорат остида карантин рухсатини беради. Баённомаларда санитария, ветеринария ва фитосанитария талаблари аниқ белгиланган.

Хусусан, Ўзбекистондан ушбу мамлакатга экспорт қилинаётган узум ва музлатилган товуқ оёқлари ХХР импорт қилинадиган фитосанитария ва ветеринария талабларига, шунингдек, Хитойнинг озиқ-овқат хавфсизлиги ва гигиена стандартларига жавоб бериши керак.

Маҳсулотларни экспорт қилишга фақат Хитой фитосанитария хизмати реестрига киритилган корхоналарга рухсат этилади. Бу эса Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликларни ҳимоя қилиш агентлиги ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига тегишли.

Имзоланган баённомалар билан тадбиркорлар учун Хитойга экспорт ҳажмини ошириш, ишлаб чиқарувчи ва фермерлар даромадини кўпайтириш учун янги имкониятлар очилмоқда. Қайд этилишича, ўзбек экспортёрлари ўз маҳсулотларини Хитой бозорига етказиб беришдан максимал даражада фойда олиш учун барча имкониятларни ишга солишлари керак.

Мавзуга оид

Жорий йилнинг 10 ойида Ўзбекистон қовун ...

Январь-октябрь ойларида Ўзбекистон хорижга 22,1 миллион долларлик 80,6 минг тонна қовун ва...

Польшадаги кўргазмада ўзбекистонлик тўқи...

Ўзбекистоннинг 45 та тўқимачилик компанияси вакилларидан иборат делегация «Ptak Warsaw Exp...

Ўзбекистон ўтган йилнинг 11 ойида қарийб...

2022 йилнинг январь-ноябрь ойлари давомида Ўзбекистонда 2,9 миллиард АҚШ доллари миқдорида...

Сўнгги янгиликлар