Uz / Ўз Ru En

Toshkent

04/Декабрь/2020   Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили

Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлашда ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсатни амалга ошириш мавзусига бағишланган анжуман ўтказилди


ТОШКЕНТ, 4 декабрь. /«Дунё» АА/. Бугун «Тараққиёт стратегияси» маркази ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури ижросига бағишланган матбуот анжуманлари бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Замира Азизхонова.

 «Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсатни амалга ошириш соҳасидаги устувор йўналишлар» мавзусига бағишланган анжуманда Ташқи ишлар, Мудофаа, Транспорт вазирликлари, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Дин ишлари бўйича қўмита, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси мутасаддилари иштирок этди.

Тадбирда Ҳаракатлар стратегиясининг мазкур йўналишида тўрт йил давомида бажарилган ишлар ҳақида сўз юритилди. Унда вазирлик ва идоралар вакиллари Ҳаракатлар стратегияси, хусусан, жорий йилги давлат дастурининг бешинчи устувор йўналишидан келиб чиқиб, давлат ҳарбий ташкилоти ва мамлакат мудофаа тизимини янада такомиллаштириш, экстремизм ва терроризмнинг асл мақсади ва мазмун-моҳиятини очиб берувчи тарғибот ишларини жадаллаштириш, миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари ва диний бағрикенглик мавзуларида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ахборот масалалари бўйича маслаҳатчиси, матбуот котиби Авазбек Ходжиметов тизимда бу борада амалга оширилган ишлар ҳақида сўз юритди.

Таъкидланганидек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Туркий кенгаш ҳамда бошқа нуфузли халқаро ташкилотлар доирасида кўп томонлама ҳамкорликни жадаллаштириш бўйича ишлар изчил давом эттирилмоқда.

2020 йил 23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида минтақа ва глобал миқёсда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, барқарор тараққиёт, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш каби масалаларда 12 та ташаббусни илгари сурди. Ушбу ташаббуслар халқаро ҳамжамият томонидан қўллаб қувватланмоқда.

Жорий йил апрель ойида Туркий кенгашга аъзо давлат раҳбарларининг «Covid-19» пандемиясига қарши курашда ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик» мавзусида видеоконференция шаклида ўтказилган навбатдан ташқари йиғилишида ҳам давлатимиз раҳбари 6 та долзарб ташаббус киритди.

Ўзбекистонда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти билан ҳамкорликда 25 дан ортиқ лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Ўтган давр мобайнида  сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантиришга қаратилган 620 дан ортиқ тадбир ташкил этилди.

2020 йил инсон ҳуқуқлари соҳасида кўрилаётган изчил чора-тадбирлар амалий эътирофга сазовор бўлди. 13 октябрь куни БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида Ўзбекистон миллий давлатчилигимиз тарихида илк бор БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши аъзолигига сайланди.

Жорий йил Ўзбекистон Республикаси МДҲга раислик қилмоқда. Шу муносабат билан раисликнинг концепцияси, уни амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар режаси қабул қилинди ва ҳаётга тадбиқ этилмоқда.

Ўзбекистон раислиги даврида МДҲ доирасида 50 дан ортиқ тадбир бўлиб ўтди, 70 дан ортиқ қарор ва ҳужжат қабул қилинди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти билан муносабатларни ривожлантириш юзасидан 10 дан зиёд турли даражадаги учрашув ва тадбир ташкил этилди.

Ўзбекистоннинг гуманитар юклари 9 та мамлакатга (Озарбайжон, Беларусь, Россия, Хитой, Эрон, Венгрия, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон) етказилиши ташкиллаштирилди.  Пандемия даврида 455 минг нафардан зиёд фуқароларимиз Ватанга қайтарилди, 60 мингдан ортиқ хорижда қийин аҳволда қолган юртдошларимизга моддий ёрдам кўрсатилди.

Матбуот анжуманида ОАВ ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Мавзуга оид

БМТ ФАОга аъзо Марказий Осиё давлатлари ...

Кеча Марказий Осиё мамлакатлари қишлоқ хўжалиги вазирларининг «Рақамли қишлоқ хўжалиги: им...

Ўзбекистон демократик иммунитетга эга фу...

Сўнгги йилларда мамлакатимизда халқ манфаатларини рўёбга чиқаришнинг манзилли тизимини яра...

ЖИДУда Жанубий Корея билан “икки томонла...

Учрашувда ЖИДУ проректори, профессор Саидмухтор Саидқосимов, Ажу университети маслаҳатчиси...

Сўнгги янгиликлар