Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

02/Октабрь/2022   Ўсиш нуқтаси

Халқаро Глобал инновацион индекс рейтингида Ўзбекистонинг натижалари тўрт поғонага кўтарилди

ТОШКЕНТ, 2 октябрь. /«Дунё» АА/. 2022 йил учун  Халқаро Глобал инновацион индекс рейтинги натижалари эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Инновацион ривожланиш вазирлиги маълумотига кўра, Ўзбекистон ушбу рейтингда ўтган йилги кўрсатгични 4 поғонага яхшилаб, 132 давлат орасида 82-ўринда қайд этилди.

Маълумот учун, Ўзбекистон 2015 йилда 141 та давлат орасида 122-ўринни, узоқ танаффусдан кейин, яъни 2020 йилда 131 та давлат орасида 29 поғонага юқорилаб, 93-ўрин билан ушбу рейтингга қайтган эди.

Жорий йилда эса, бу рейтингда умумий 4 поғонага кўтарилиб, «Инновацияларни жорий этиш учун мавжуд ресурслар ва шароитлар» бўйича 7 поғона кўтарилиб  68-ўринда, «Инновацияларни жорий этишда эришилган амалий натижалар» бўйича 9 поғонага юқорилаб 91-ўриндан жой олди.

Индексда мамлакатлар 4 та даромад гуруҳига бўлинган (юқори даромад, юқори ўрта даромад, қуйи даромад ва паст даромад), Ўзбекистон ўз гуруҳида 36 та давлат ичида 10-ўринни, Марказий ва Жанубий Осиё мамалакатлари орасида Хиндистон ва Эрондан кейин 3-ўринни эгаллади.

Рейтинг маълумотларига кўра, Ўзбекистон «Илм-фан ва муҳандислик соҳасида битирувчилар сони» бўйича  6-ўрин, «Капитални ялпи тарзда тўплаш»  бўйича  6-ўрин, «Меҳнат унумдорлигини ўсиши» бўйича  7-ўрин, «Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш сиёсати» бўйича 22-ўрин, «Кластерларнинг ривожланганлиги» бўйича  27-ўринда.

Шунингдек, мамлакатимиз «Олий маълумотли аёлларнинг иш билан таъминланганлиги» кўрсаткичи бўйича илк бор 56-ўринда қайд этилди.

Глобал инновацион индекс (The Global Innovation Index) – АҚШнинг Корнел университети, Франциянинг Insead бизнес мактаби ва Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган давлатларнинг инновацион ривожланиши даражасини баҳоловчи тадқиқотдир.

Глобал инновацион индекс 81 та кўрсаткичдан иборат бўлиб, иқтисодий ривожланишнинг турли даражаларида бўлган мамлакатларнинг инновацион ривожланишини тавсифлайди. Мазкур индекс икки гуруҳ кўрсаткичларининг ўртача қийматидан келиб чиқиб ҳисобланади. Биринчи гуруҳга инновацияларни жорий этиш учун мавжуд ресурслар ва шароитлар (Innovation Input) – институтлар, инсон капитали ва тадқиқотлар, инфратузилма, ички бозор ва бизнеснинг ривожланиш даражаси киради. Иккинчи гуруҳ эса инновацияларни жорий этишда эришилган амалий натижалар (Innovation Output) – технологиялар ва билимлар иқтисодиётининг ривожланиши ҳамда ижодий фаолият натижаларини ўз ичига олади.

Республикада инновацион ривожланишни жадаллаштириш, иқтисодиётнинг барча тармоқларида инновациялар ва технологияларни кенг татбиқ қилиш, инсон капиталини, илм-фан ва инновация соҳаларини ривожлантириш мақсадида 2022–2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегияси қабул қилинган. Стратегияда 2026 йилга келиб мамлакатимиз Глобал инновацион индекс рейтинги бўйича жаҳоннинг 56 та илғор мамлакати қаторига киришига эришиш вазифалари белгиланган.

Мавзуга оид

Барқарор қишлоқ хўжалиги ва истиқболли э...

"Дунё" АА мухбири “Global Export Company” компанияси таъсисчиси ва бош директори Даврон Да...

2020 йил Ўзбекистонда 2,4 миллион квадра...

Мамлакатимизда қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ва уларнинг таннархини арзонлаштириш м...

Ўзбекистонда 5 йил ичида IТ-хизматлар эк...

Ўзбекистонда жорий йил охирига қадар IТ-хизматлар экспорти ҳажми 100 миллион долларга етад...

Сўнгги янгиликлар