Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


25/Сентябрь/2021   Жамият

«Греция-Ўзбекистон» дўстлик жамияти раиси «Халқлар дўстлиги» кўкрак нишони билан тақдирланди


ТОШКЕНТ, 25 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида «Греция-Ўзбекистон» дўстлик жамияти раиси Д.Баколус билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Қўмита раиси Рустам Қурбонов қўмитанинг мақсад ва вазифалари ҳамда фаолияти ҳақида қисқача тўхталиб ўтди. Ўзбекистон дунёнинг турли давлатлари билан ўзаро манфаатли муносабатларни янада мустаҳкамлашга қаратилган сиёсат олиб бораётганлиги, бу жараёнда халқ дипломатиясидан ҳам унумли фойдаланилаётганлиги, мамлакатимизда барча миллат вакиллари учун ўз маданияти, урф-одатини асраб-авайлаш, миллий қадриятларни ривожлантириш учун қулай шароит яратилганлиги, бугунги кунда Ўзбекистонда 150 та миллий-маданий марказ ва 38 та дўстлик жамияти фаолият олиб бораётганлиги айтиб ўтилди.

Ўзбекистонда миллатлараро муносабатларга давлат томонидан катта эътибор берилиб, 30 июль – Халқлар дўстлиги куни деб эълон қилинганлиги ва ушбу санага бағишлаб республика бўйлаб  байрам тадбирлари ўтказилганлиги маълум қилинди.

Томонлар икки мамлакатнинг дўстлик алоқаларида «Греция-Ўзбекистон» дўстлик жамиятининг ҳам муносиб ўрни борлигини қайд этди. Ўзбекистонда истиқомат қилиб келаётган грек диаспораси фаолияти ва улар томонидан амалга оширилаётган ишлар эътироф этилди.

«Греция-Ўзбекистон» дўстлик жамияти раиси Д.Баколус самимий қабул учун миннатдорчилик билдириб, Ўзбекистонни Марказий Осиёда барқарор ривожланаётган, улкан иқтисодий-ижтимоий салоҳиятга эга ҳамкор давлат сифатида кўришини, икки мамлакат халқлари ўртасидаги миллатлараро муносабатлар ва халқ дипломатиясига асосланган алоқалар муҳим аҳамиятга эгалигини қайд этди.

Тадбирда «Греция-Ўзбекистон» дўстлик жамияти раиси Д.Баколусга қўмита раиси томонидан «Халқлар дўстлиги» кўкрак нишони топширилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида ҳар ик...

2020 йилнинг 31 май куни Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида ҳар икки давлат фуқаролари ўрта...

«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шар...

Тошкент давлат юридик университетида «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғ...

Аёллар бизнесини ташкил қилиш бўйича ўнт...

Ўзбекистон Республикасининг Бенилюкс мамлакатларидаги элчихонаси Ўзбекистон Савдо-саноат п...

Сўнгги янгиликлар