Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

19/Август/2022   Долзарб

Германиялик олим: Ўзбекистон билан Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатлар бугунги кунда ишончли, муҳим ва узоқ муддатли ҳамкорлик намунаси сифатида халқаро майдонда ҳақли равишда эътироф этилмоқда

БЕРЛИН, 19 август. /“Дунё” АА/. Гёте номидаги Франкфурт университетининг Ислом дини ва маданиятини ўрганиш институти директори, профессор Умар Ўзсой Ўзбекистон Президентининг Саудия Арабистонига амалга оширган давлат ташрифи якунларини “Дунё” ахборот агентлигига қуйидагича шарҳлади:


– Ўзбекистон ҳудудида туғилиб, ижод қилган, дунё тараққиётига, илм-фан ривожига ўзининг беқиёс ҳиссасини қўшган улуғ алломалар, буюк мутафаккирлар  ҳақида етарли маълумотга эга бўлсам-да, бетакрор мамлакатингизга илк бор 2017 йил августдасафар қилиб, Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган «Марказий Осиё ренессанси дунё тараққиёти тарихида» мавзусидаги халқаро илмий анжуманда ўз маърузам билан иштирок этиш шарафига муассар бўлган эдим.

Ушбу ташриф мабойнида Ўзбекистонни янгидан кашф этдим, Ислом маданиятининг ҳақиқий забардаст олимлари, буюк муҳаддислар, тафсир, фиқҳ ва калом илми олимларини етиштирган бу диёр мени ўзига бутунлай мафтун қилиб қўйди. Мутахассис, олим сифатида ҳаёт ва илмий меросини ўрганганим - Имом аль-Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Абу Лайс Самарқандий, Ҳаким ат-Термизий, Баҳовуддин Нақшбандий, Абдухолиқ Ғиждувоний сингари ўнлаб ислом оламининг буюк олим, мутафаккир ва мутасаввифлари қадамжоларини зиёрат қилиш ва халқаро илмий марказларга ташриф буюриш имкониятига эга бўлдим. Улар қолдирган тенгсиз маънавий мерос ва зиёратгоҳларни асраб-авайлаш, обод қилиш ва келажак авлодга етказиш йўлида Ўзбекистон Президенти бошчилигида амалга оширилаётган улкан ижобий ишларнинг бевосита гувоҳи бўлдим.

 Янги ташкил қилинган Ислом цивилизацияси ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ислом халқаро университети,  Ислом билим юртлари истисносиз мамлакатингиз раҳбарияти ва салоҳиятли халқингизнинг ушбу буюк мерос аҳамиятини теран англаб етгани ҳолда улуғ аждодларининг авлодлари сифатида барча соҳаларда бунёдкорлик ишлари билан юртни обод қилиб, уларга муносиб ҳурмат ва эҳтиром кўрсатаётганидан ёрқин далолат беради.

Яна икки нарсага нарсага эътиборни қаратмоқчиман. Биринчидан, ташриф давомида Самарқандда бўлиб ўтган «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалига таклиф этилдик. Мен Самарқандни илм-маърифат ўчоғи, деб билар эдим, фестивалда 30дан ортиқ давлатдан келган санъаткорларнинг иштироки, турли миллат халқлари ўртасида дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш, мусиқа санъати анъаналарини асраш, халқаро миқёсда маданий мулоқотни ривожлантириш борасидаги эзгу мақсад-муддаолари йўлида ҳар икки йилда Самарқандда йиғилиши шаҳарнинг дунё халқлари маданият марказларидан бирига айланганига ҳам амин бўлдим.

Иккинчидан, Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон Мустақиллигига бағишланган байрам тантанасида қатнашиш насиб этди. Бетакрор байрам шукуҳи билан ўтган тантанада мамлакатингизда юз берган туб ўзгаришлар, иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маънавий-маърифий соҳаларда эришилган улкан ютуқлар, халқаро ҳамжамиятда тутган нуфуз, тинчликпарвар сиёсат билан танишиб, халқингизни шундай бир муқаддас заминда бахтиёр яшаётганини гувоҳи бўлдим.

Германияга қайтганимдан сўнг сафар таассуротларини турли шаҳарларлардаги хамкасбларимга етказдим. Ўтган давр мабойнида  улар ҳам бир неча бор талабалар билан Ўзбекистонда бўлишди. Шу ўринда таъкидлаш керакки, бизнинг, яъни чет элдаги исломшунослик марказлари ва олимларининг Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси ҳамда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ислом халқаро университети  мутахассислари билан ўзаро ҳамкорлигимиз бой ислом маданияти ва тарихини ривожлантиришга, инсоният тараққиётига улкан ҳисса қўшган буюк исломшунос олимлар ҳаёти ва ижодини биргаликда ўрганиб, тадқиқ этишимиз уларнинг қолдирган бебаҳо меросини халқаро миқёсда тарғиб этиш ва абадийлаштириш ишига муҳим ҳисса бўлиб қўшилишига аминман.

Мамлакатингизда турли жабҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар ва туб ўзгаришларни мунтазам кузатиб бораман. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистонига амалга оширган ташрифи ҳақида ОАВ орқали хабар топдим.

Бугунги кунда Ўзбекистон билан Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатлар ишончли, муҳим ва узоқ муддатли ҳамкорлик намунаси сифатида халқаро майдонда ҳақли равишда эътироф этилмоқда.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони халқаро ва минтақавий ташкилотларда бир-бирини фаол қўллаб-қувватламоқда. Хусусан, Саудия Арабистони Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд тўғрисидаги резолюцияни, шунингдек, БМТ Бош Ассамблеясининг Марказий ва Жанубий Осиёнинг ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамлаш бўйича резолюцияси қабул қилинишини қўллаб-қувватлади. 2019 йилда Подшоҳлик БМТнинг “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюцияси ҳаммуаллифи бўлди, 2020 йилда Ўзбекистоннинг БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашига сайланиши учун овоз берди, шунингдек, мамлакатнинг бошқа муҳим ташаббусларининг илгари сурилишига ўз ҳиссасини қўшди.

Хусусан мени шахсан қувонтирган хабар - 2021 йилда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Подшоҳ Файсал номидаги Ислом тадқиқотлари маркази ўртасида ўзаро Англашув меморандуми имзолангани бўлди. Ишончим комилки, айни пайтда ушбу ҳужжат икки марказ ўртасида тажриба алмашиш, ўзаро алоқалар, қўлёзмаларни ўрганиш бўйича илмий изланишлар олиб боришга муҳим асос бўлмоқда.

Ўйлайманки, мазкур ташриф чоғида имзоланган сармоявий лойиҳалар, иқтисодий битимлар ва бошқа келишувлар икки мамлакат ўртасидаги алоқаларнинг янада мустаҳкамланишига, ҳамкорлик муносабатини янада юксак даражага кўтаришга хизмат қилажак.

Мавзуга оид

30 июнь — Халқаро парламентаризм куни...

Дунёда 30 июнь – Халқаро парламентаризм куни сифатида кенг нишонланади...

Ўзбекистон ва Малайзия мутахассислари хо...

Мамлакатимизнинг Куала-Лумпурдаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузури...

Тожикистондан муносабат: « Ҳиндистон - М...

Рус-тожик (славян) университетининг Геосиёсий тадқиқотлар маркази директори, тарих фанлари...

Сўнгги янгиликлар