Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

24/Ноябрь/2021   Сайлов - 2021

Германиядан муносабат: Ўзбекистоннинг Марказий Осиё минтақасида барқарорликни мустаҳкамлашдаги роли кучайиб бормоқда

ТОШКЕНТ, 24 ноябрь. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида халқаро кузатувчи сифатида қатнашган «Open International Dialogue» жамияти раиси Кристиан Гроссе (Германия) “Дунё” ахборот агентлигига сайлов натижалари ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини билдирди.


– Ўзбекистон Президенти сайловида халқаро кузатувчи сифатида Бухоро, Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида бўлиб, республикадаги сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий вазият билан яқиндан танишиш билан бирга, Ўзбекистоннинг турли аҳоли қатламига мансуб одамлар билан мулоқот қилиш имкониятига эга бўлдим.

Ўзбекистон халқининг кайфияти менда жуда ижобий таассурот қолдирди. Турли касб эгалари, жумладан, жамоат арбоблари, давлат хизматчилари, банкирлар, зиёлилар, маданият ва санъат намояндалари, талабалар билан суҳбатлар чоғида Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида сўнгги беш йилда мамлакатда катта ўзгаришлар амалга оширилганини билиб олдим. Мисол тариқасида Ўзбекистоннинг хорижий инвесторларга очилиши, иқтисодиётнинг турли тармоқларидаги хорижий инвестициялар улушининг ўсиши, шунингдек, қўшни давлатлар билан алоқаларнинг яхшиланишини қайд этиш лозим.

Ўзбекистоннинг Марказий Осиё минтақасида барқарорликни мустаҳкамлашдаги роли кучайиб бормоқда, бу айни пайтда Тошкентнинг Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган ҳаракатларида ҳам кузатилмоқда.

Ўзбекистон эришган яна бир муҳим ютуқ – республиканинг болалар ва мажбурий меҳнатдан бутунлай воз кечганидир.

Албатта, республикада ҳаётга тадбиқ этилаётган кенг кўламли сиёсий-иқтисодий ислоҳотлар кўп куч ва вақт талаб қиладиган узоқ жараёндир. Шу маънода Ўзбекистонда жорий йил фаол сайлов кампанияси ўтказилгани, сайловчиларнинг ҳуқуқлари тўла таъминланганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Сайлов участкалари сайловчилар билан гавжум бўлганини кузатдим. Бунинг натижасида куннинг ярмигача 50 фоиз фуқаро овоз бериб бўлди. Яна бир муҳим жиҳат, сайлов коронавирус пандемияси шароитида ўтганини инобатга олиб, одамлар барча овоз бериш пунктлари, меҳмонхоналар ва жамоат муассасаларида шахсий гигиена ва санитария қоидаларига қатъий риоя қилди.

Бемор ёки ногирон сайловчилар барча зарур шарт-шароитлар яратилгани ҳам менда катта таассурот қолдирди. Уларнинг овоз бериши учун махсус кўчма сайлов қутилари ташкил этилди. Шундай қилиб, бу тоифадаги одамлар ҳам овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсам, Ўзбекистонда Президент сайлови юқори савияда, халқаро стандартларга мос равишда ташкил этилди ва ўтказилди.

Мавзуга оид

Ҳинд матбуоти: Шавкат Мирзиёевнинг сайло...

Ҳиндистоннинг «New Delhi Times» газетаси ва веб-сайтида «Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Прези...

Хитойдаги ватандошлар Ўзбекистон сайлов ...

Жорий йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайлови муносабати билан ма...

АҚШдаги ватандошлар уюшмалари вакиллари ...

Мамлакатимизнинг Вашингтон шаҳридаги элчихонаси ва Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонаси том...

Сўнгги янгиликлар