Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

19/Август/2022   Долзарб

Германиядан муносабат: Ўзбекистон Президентининг Саудия Арабистонига давлат ташрифи икки томонлама ҳамкорлик тарихидаги жуда муҳим воқеадир

ФРАНКФУРТ-МАЙН, 19 август. /«Дунё» АА/. Германиядаги «Jura One» ҳуқуқ мактабининг раҳбари Зёрен Кролл Ўзбекистон Президентининг Саудия Арабистонига давлат ташрифи якунлари юзасидан “Дунё” ахборот агентлигига қуйидаги фикрларини билдирди:


- Ушбу муҳим воқеа мамлакатлар ўртасида жуда фойдали бўлган ўзаро ҳамкорликнинг янги даврини бошлаб бермоқда. Таъкидлаш жоизки, бу Ўзбекистон Президентининг сўнгги 30 йил ичида улкан иқтисодий салоҳиятга эга ва Ўзбекистонни барқарор ривожлантириш йўлидаги улкан мақсадларни сезиларли даражада қўллаб-қувватлашга қодир бўлган Яқин Шарқнинг ушбу йирик  мамлакатига буюрилган биринчи икки томонлама ташрифидир.

Шу билан бирга, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ишбилармон доиралар ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва унинг тизимини диверсификация қилиш борасида улкан салоҳиятга эга бўлган мамлакатлар эканлигини таъкидлаш лозим.

Ўзбекистон-Саудия Арабистони Ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши якунлари бўйича 14 миллиард доллардан зиёд миқдорда энергетика, кимё, электротехника, инфратузилмани ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, ахборот технологиялари, транспорт сингари соҳалардаги имзоланган шартномалар бу фикрни яққол тасдиқлайди.

Умуман олганда, ташриф икки томонлама муносабатлар учун тарихий аҳамиятга эга бўлиб, унинг натижалари Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ва пухта ўзгаришларни қўллаб-қувватлашга кўмаклашиши аниқ.

Мавзуга оид

Туркиядан муносабат: Ўзбекистонда тадбир...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 20 август куни мамлакатимиз тадбиркорлари билан ...

Исроилдаги элчимиз лавозимига тайинланга...

Учрашув давомида Исроил Давлати билан Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги илм-фан ва иннова...

Ўзбекистон қадимий ёдгорликлари ва бой м...

Кувайтнинг кундалик «Аль-Анбаъ» газетасининг навбатдаги сонида «Ўзбекистон: география ва т...

Сўнгги янгиликлар