Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

25/Май/2022   Ўзбекистон дунё нигоҳида

Германиядан муносабат: Ўзбекистон минтақа давлатлари орасида Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш масаласига энг кўп эътибор қаратмоқда

БЕРЛИН, 25 май. /«Дунё» АА/. Германиянинг «International» журналида таниқли сиёсатшунос Хуберт Тиликенинг Ўзбекистон томонидан Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштиришга ёрдам кўрсатиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларга бағишланган «Афғонистон - кейин нима бўлади?» сарлавҳали мақоласи эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Муаллиф Ўзбекистон минтақа давлатлари орасида Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш масаласига энг кўп эътибор қаратаётгани ҳақида сўз юритган. Бу Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташқи сиёсий ислоҳотлари натижаларидан биридир. Тошкентда бутун минтақа, жумладан, Афғонистондаги вазиятни таҳлил қилишга ихтисослашган Марказий Осиё халқаро институтининг ташкил этилгани бу каби ташаббуслар амалий асосга эга эканини кўрсатмоқда, деб фикр юритади муаллиф.

Расмий Тошкент Афғонистонга муаммолар ва хавф-хатар манбаси сифатида эмас, балки минтақалараро янги лойиҳалар учун қулай имконият сифатида қараши таъкидланган.

«Ўзбекистон минтақавий иқтисодий жараёнларга Кобулни фаол жалб этишни ҳам ўз ичига олган стратегиядан манфаатдордир», дейилади мақолада.

Материалда Амударё бўйида жойлашган чегара шаҳри - Термиз Афғонистон билан ҳамкорлик қилиш учун ҳамиша алоҳида мавқега эга бўлгани қайд этилган.

«Бугунги кунда ҳам Термиз Афғонистонга ёрдам кўрсатиш учун муҳим аҳамият касб этмоқда, - дейилади нашрда. – Мазкур шаҳар ва «Термиз-Ҳайратон» чегара ўтказиш пункти ўртасида қурилган логистика мажмуаси Ўзбекистондан Афғонистон орқали Покистонга ўтадиган транспорт йўлагида ҳам муҳим ўрин тутади».

Муаллиф Термиз шаҳри Ўзбекистоннинг жанубий қўшнисига нисбатан прагматик ва изчил ёндашувини ўзида мужассам этган, деб фикр юритади. «Афғонистонга озиқ-овқат етказиб беришдан тортиб афғон фуқароларини ўқитишгача бўлган ёрдам кўрсатилмоқда, янги ҳукумат билан иқтисодий ва сиёсий алоқалар ривожлантирилмоқда», деб хулоса қилган Хуберт Тилике.

Мавзуга оид

«Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш...

Жанубий Кореянинг етакчи нашрларидан бири - «The Korea Post» ўзининг электрон саҳифасида ...

Ўзбекистоннинг БМТ ва халқаро тузилмалар...

Индонезиянинг етакчи «Suara» янгиликлар сайтида «Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ҳимоясини яхши...

Ўзбекистоннинг мустақил ривожланиш йилла...

Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 30 йиллиги, мамлакатимизда мустақил ривожланиш йиллари ...

Сўнгги янгиликлар