Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

05/Сентябрь/2022   Ўзбекистон Мустақиллигининг 31 йиллиги

Германиядаги ватандошлар билан мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги нишонланди

БЕРЛИН, 5 сентябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг энг улуғ байрами “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” ғояси асосида нафақат Ўзбекистонда, балки хориждаги кўплаб давлатларда таҳсил олаётган ёки меҳнат қилаётган  ватандошларимиз томонидан ҳам кенг нишонланмоқда. Шундай тадбирларнинг бири Германиянинг Шимолий Рейн-Вестфалия ўлкасининг Кёльн шаҳрида ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси, Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонаси, ушбу мамлаат ҳудудида фаолият юритаётган ватандош хотин-қизлар ташкил қилган “Шарқона” маданий жамияти билан ҳамкорликда уюштирилган тадбирда 150 нафардан ортиқ Германиянинг турли олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талаба ёшлар, профессор-ўқитувчилар, вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган ватандошларимиз, маҳаллий аҳоли вакиллари қатнашди.

Тадбир давомида миллий куй ва қўшиқлар, кўнгилочар мусобақалар, ақл ва билимдонликни аниқлаш викториналари тадбирга янада файз бағишлади. Турли ноз-неъматлар билан байрамона ёйилган дастурхон атрофида йиғилган ватандошларимиз миллий таомларимиз билан бирга ўзбек паловидан ҳам баҳраманд бўлди.

Шаҳло Ҳалилова, “Шарқона” жамияти раиси:

– Кёльн шаҳрида Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллигини нишонладик. Тадбирда қатнашган ватандошларимиз немис дўстларимиз билан биргаликда байрамни кўтаринки руҳда ўтказишда ўрнак бўлди. Бугунги тадбиримизда турли конкурслар, миллий қўшиқларимиз, театр кўринишлари, викторина баҳслари барча қатнашчиларимизни кайфиятини кўтарди.

Халқимиз тинч ва фаровон, осмонимиз мусаффо бўлсин, кейинги байрам тадбирларини янада кўтаринки руҳда нишонлаш насиб этсин!

Мирзоҳид Бобоқулов,  логистика сохаси бўйича менежер:

– Бугунги тадбиримизга нафақат ўзбекистонлик ватандошларимиз, балки Европанинг турли мамлакатларидан ҳам меҳмонлар ташриф буюрди. Тадбирнинг энг қизғин нуқтаси сифатида юртимизнинг турли вилоятлари услубларида тайёрланган ўзбек паловлари дастурхонларга тортилиб, байрамимиз ажойиб ўтди.

Фурсатдан фойдаланиб, мен барчани мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрами билан самимий табриклайман!

Штефан Бухлер, “Timber Group” қурилиш компанияси раҳбари:

– Ўзбекистонга туристлар гуруҳларини юбориш билан шуғулланган эдим. Ушбу даврда турмуш ўртоғимни учратдим ва мен ўзбеклар билан қалбан боғландим.

Ўзбек маданий тадбирларида доимо иштирок этиб келамиз. Бугун ҳам Ўзбекистоннинг Берлин шаҳридаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилган мустақиллик байрами шодиёнасини биргаликда нишонлаяпмиз.

Ҳамма меҳмонларнинг юзларида ҳурсандчиликни кўрдим. Барча ўзбекистонликларни байрам билан муборакбод этаман!

Мавзуга оид

Туркия элчиси: Президент Шавкат Мирзиёев...

Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олган Бекар «Янги Ўзбекистон» боғида ўтказилган мамлакат...

Италиядан табрик: Ўзбекистонда амалга ош...

Италия жамоатчилиги вакиллари 1 сентябрь – Мустақиллик куни муносабати билан ўзбекистонлик...

Бельгиядан табрик: Мустақиллик йилларида...

Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан «Ўзбекистон-Нидерландия» дўстлик...

Сўнгги янгиликлар