Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

28/Май/2022   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Германиядаги етакчи тиббиёт клиникаси Ўзбекистон билан тажриба алмашишга тайёрлигини маълум қилди

БЕРЛИН, 28 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон дипломатлари «DRK Kliniken Berlin» клиникаси вакили билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Ушбу клиниканинг Берлиндаги тўртта шифохонада ҳар йили 200 мингдан ортиқ бемор даъво топмоқда.

«DRK Kliniken Berlin» ички органлар касалликларининг турли хил клиник шакллари ва кўринишларини диагностикалаш, даволаш, олдини олиш ва реабилитация қилишга ихтисослашган.

Музокаралар чоғида Германия клиникаси ва Самарқанд давлат тиббиёт университети ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Германия вакили Ўзбекистонда тиббиёт соҳасини ислоҳ қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни эътироф этди. Хусусан, Ўзбекистон ҳукуматининг тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришни кучайтириш, улар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш, шунингдек, касб тайёргарлик даражасини ошириш истагини алоҳида қайд этди. Шу муносабат билан шериклар Германиянинг энг яхши тажрибасини ўзбекистонлик ҳамкасбларига ўргатиш ва тажриба алмашиш учун барча имкониятларни ишга солишга тайёр эканини билдирди.

Учрашув якунлари бўйича «DRK Kliniken Berlin»  экспертларидан иборат делегациянинг Ўзбекистонга сафарини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди. Сафар дастурида Самарқанд давлат тиббиёт университети раҳбарияти билан узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболларини муҳокама қилиш, олий билим юрти талабалари учун маъруза ўқиш ва амалий машғулотлар ўтказиш режалаштирилмоқда.

Мавзуга оид

АҚШнинг етакчи санъат музейи Савицкий но...

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов Циммерли номидаги Америка санъат музейи дирек...

ЖИДУ малайзиялик шериклар билан ҳамкорли...

Кеча Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси кўмагида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия униве...

Туркия олимлари Алишер Навоий ижодий мер...

Буюк шоир ва мутафаккир Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги арафасида мамлакатими...

Сўнгги янгиликлар