Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

30/Ноябрь/2022   Спорт

Германияда ўзбек курашини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди

ФРАНКФУРТ-МАЙН, 30 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбек курашини ҳалқаро майдонда кенг тарғиб этиш, хорижликларни ўзбек миллий спорти билан яқиндан таништириш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг  “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижроси доирасида жорий йил 28 ноябрь куни „Eintracht“ спорт клубининг “Эркин кураш” бўлими бошлиғи Лутц Хан (Lutz Hahn) ва “Хумо” ўзбек-олмон жамияти раиси Отабек Ҳолиқбоев билан  учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Суҳбат аввалида хорижлик ҳамкор жорий йилнинг май ойида Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Президенти соврини учун ўтказилган кураш турнири кенг акс-садо бергани ҳақида сўзлар экан, немис спорт клублари ва мухлислари томонидан Франкфурт-Майн шаҳрида спортнинг кураш тури бўйича тўгараклар очиш юзасидан ижобий фикр ва мурожаатлар келиб тушганини маълум қилди.

Ўз навбатида, Бош консулхона “Eintracht” спорт клубида мавжуд бўлган имконият ва инфратузилмани инобатга олиб, ушбу муассаса базасида Курашни кенг қўллаб-қувватлашга қаратилган спорт шўъбасини шакллантириш ғоясини ўртага ташлади.

 Бу йўналишда немис спорт клуби ва Германия кураш федерацияси раҳбарияти Ўзбекистон кураш федерацияси ва Халқаро кураш институти билан ҳамкорликнинг ҳуқуқий томонларини мустаҳкамлаш мақсадида тегишли меморандум ёки келишувни имзолаши таклиф этилди.

Шу билан бирга, Лутц Хан ўзбекистонлик профессионал мураббийлар, ҳакамлар ва бошқа мутахассислар иштирокида Германия кураш ассоциацияси вакиллари учун “маҳорат дарслари” ва тренинглар ташкил этиш мақсадга мувофиқ бўлишини айтди.

Бундан ташқари, у ўз клуби ва Ўзбекистон спорт клублари ўртасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, делегациялар алмашувини ташкил этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишни ҳам таклиф қилди.

Суҳбат якунида Германиялик ҳамкорлар кўтарилган масалаларни муҳокама қилиш учун Халқаро кураш ассоциацияси ва Ўзбекистон кураш федерацияси вакилларининг онлайн учрашувини ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси қитъа ч...

Кеча мамлакатимизда ўтказилаётган футбол бўйича U-23 Осиё кубогининг ярим финал ўйинлари б...

Ўзбекистон ва Эрон ёшлар терма жамоалари...

Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-23) аъзолари Таиландда бўлиб ўтаётган Осиё...

Юртдошимиз Гулжаной Наимова Осиё чемпион...

Ливанда таэквондо бўйича Осиё чемпионати старт олди. Мусобақанинг биринчи кунги дастурида ...

Сўнгги янгиликлар