Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

27/Май/2022   Иқтисодиёт

Германия Халқаро ҳамкорлик жамиятининг Марказий Осиё бўйича раҳбари «Ўзбекистон божхона хизматига 30 йил» эсдалик нишони билан тақдирланди

ТОШКЕНТ, 27 май. /«Дунё» АА/. Давлат божхона қўмитасида Германия Халқаро ҳамкорлик жамиятининг (GIZ) Марказий Осиё бўйича раҳбари Фелицитас Зик билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири


Қўмита маълумотига кўра, Фелицитас Зик 2019 йил ноябрь ойидан буён «Марказий Осиёда савдони енгиллаштириш» минтақавий дастурига бошчилик қилиб келмоқда.

Учрашувда GIZ ва Давлат божхона қўмитаси ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Илҳом Мухторов меҳмонларни ташрифи билан қутлар экан, божхона тартиботларини соддалаштириш ва рақамлаштириш йўналишида Германия Халқаро ҳамкорлик жамияти етакчи мутахассисларининг ўрни беқиёслигини алоҳида таъкидлади. Илҳом Мухторов, шунингдек, Қўмита ва Германия Халқаро ҳамкорлик жамияти ўртасидаги ҳамкорликни энг барқарор ва муваффақиятли ҳамкорлик сифатида баҳолади.

Мулоқот давомида «Яллама» чегара божхона постидаги «транспорт назорати» тизими учун GIZ томонидан кўрсатилиши режалаштирилган амалий ёрдам масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Таъкидлаш жоизки, Давлат божхона қўмитаси GIZнинг 2020-2022 йилларга мўлжалланган «Марказий Осиёда савдони енгиллаштириш» минтақавий дастурида фаол иштирок этиб келмоқда.

Учрашув натижаси ўлароқ, томонлар Германия халқаро ҳамкорлик жамияти ва Давлат божхона қўмитаси ўртасидаги самарали ҳамкорликни янги йўналишлар бўйича давом этишга келишиб олдилар.

Тадбир доирасида Фелицитас Зикка «Ўзбекистон божхона хизматига 30 йил» эсдалик нишони топширилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Са...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов раислигидаги вазирликлар, идоралар,...

Энергетика вазирлиги: Эпидемиологик вази...

Ўзбекистон энергетика вазирлиги оммавий ахборот восталарида тарқалган кўргазма фаолияти би...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари ва ...

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С....

Сўнгги янгиликлар