Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

02/Июль/2022   Саналар

Геманиядаги ватандошлар: Давлат рамзлари эркинлигимиз ва дунё ҳамжамиятида ўз ажралмас ўрнимиз борлигининг тимсолларидир

БЕРЛИН, 2 июль. /«Дунё» АА/. Германияда истиқомат қилаётган ватандошларимиз Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан байрам тилакларини билдирди, деб  хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Иззат Хушбаков, Берлиндаги Бергхоф фонди тадқиқотчиси:

-Давлат рамзлари ҳар бир мамлакатнинг мустақиллигини ифодаловчи муқаддас белгидир. Давлат рамзлари ҳамиша муқаддас ва улуғ саналади. Чунки у халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажагини ўзида мужассам этган. Ватаннинг ёрқин тимсолидир.

Республикамиз давлат рамзлари халқимизнинг шон - шарафи, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассам этиб, тинч ва осойишта, озод ва эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз ифодасидир. Республикамиз давлат байроғидаги рамзлар Ўзбекистон сарҳадида қадимда мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқликни ҳамда юртимиз ҳудудида яшовчи 130 дан ортиқ миллат ва элатнинг анъаналарини ўзида мужассамлаштирган.

Шу рамзлардан бири Давлат гербидир. 1992 йил 2 июль куни Ўзбекистон Республикасининг Олий Кенгаши томонидан қабул қилинган қонун билан тасдикданган Давлатимиз герби бу йил 30 ёшга тўлди.

Биз чет элда истиқомат қилаётган ўзбекистонликлар миллатимиз, келиб чиқишимиздан қатъий назар доимо ўз давлат рамзларимиз билан фахрланамиз. Улар бизнинг ғуруримиз, эркинлигимиз ва дунё ҳамжамиятида ўз ажралмас ўрнимиз борлиги тимсолларидир.

Азиз ватандошлар барчангизни чин кўнгилдан табриклайман. Оилаларингиздан соғлик, тинчлик-тотувлик ва бахт-саодат аримасин. Мустақиллигимиз абадий, давлатчилигимиз мустаҳқам ва осойишталигимиз бардавом бўлсин.

Раҳматилла Эргашев, Гамбург шаҳридаги қишлоқ хўжалиги соҳасидаги корхона ходими:

-Ўзбекистон халқининг шон-шарафи, ғурури, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассамлаш этган гербимиз жонажон Ватанимизнинг бетакрор тимсоли, ўзига хос ва ўзига мос давлат рамзларидан биридир. Гербимиз ҳам Ўзбекистонимиз каби бетакрор. Ундаги ҳар бир тасвир, ҳатто ҳар бир чизиқда мамлакатимиз салоҳияти, халқимизнинг эзгу орзу-умидлари мужассам.

Бу йил Ўзбекистон Давлат герби қабул қилинганининг
30 йиллиги муносабати билан барча ватандошларимизни Германияда истиқомат қилаётган ўзбекистонликлар номидан табриклайман. Барчангизга соғлик-омонлик, сиҳат-саломатлик тилайман.

Мавзуга оид

Тошкентда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш ...

1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан пойтахтимизда «Мўжизалар карв...

Ўзбекистон-Покистон: Кўҳна тарихга эга х...

“Ўзбекистон билан Покистон ўртасидаги анъанавий дўстлик ва кўп қиррали амалий ҳамкорлик м...

Франциядан муносабат: Лувр музейидаги Бо...

Буюк адиб, шоир, йирик давлат арбоби ва саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 5...

Сўнгги янгиликлар