Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

06/Январь/2022   Спорт

Футзал бўйича Осиё кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди

ТОШКЕНТ, 6 январь. /«Дунё» АА/. Бугун Осиё футбол конфедерацияси штаб-квартираси жойлашган Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида футзал бўйича Осиё кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси саралаш баҳсларининг «Б» гуруҳидан ўрин олди.

 Вакилларимиз ушбу квартетда Тожикистон, Афғонистон ва Непал  миллий терма жамоаларига қарши паркетга чиқади.

Баҳодир Аҳмедов бош мураббийлигидаги мамлакатимиз бош жамоаси  Осиё кубоги саралаш босқичининг илк учрашувини Непалга қарши ўйин билан бошлайди.

 Иккинчи турда Афғонистон билан, учинчи баҳсда Тожикистонга қарши баҳслар бўлиб ўтади.

Марказий ва Жанубий минтақа гуруҳ босқич саралаш учрашувлари шу йилнинг 1-15 апрель кунлари Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида ўтказилади. Ўз гуруҳида биринчи ва икки ўринни қўлга киритган терма жамоалар эса Кувайт мезбонлик қиладиган Осиё кубоги йўлламасини қўлга киритади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон III Ёшлар Осиё ўйинларига мез...

Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Қосим...

Шахмат бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чем...

Бугун тонгда Грециянинг Родос шаҳрида шахмат бўйича ўтказилган ёшлар ўртасидаги жаҳон ...

ФИДE президенти «ИННОПРОМ»да иштирок эт...

Халқаро шахмат федерацияси (ФИДE) президенти Аркадий Дворкович Ўзбекистонга келди...

Сўнгги янгиликлар