Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

29/Март/2023   Спорт

Футбол бўйича Ўзбекистон ва Ҳиндистон аёллар терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви тафсилотлари ҳинд ОАВ диққат марказида

ДEҲЛИ, 29 март. /«Дунё» АА/. Ҳиндистоннинг етакчи босма нашрларидан  бири - «The Hindustan Times» газетасида сешанба куни Тошкентда бўлиб ўтган футбол бўйича Ўзбекистон ва Ҳиндистон аёллар терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувига бағишланган  мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


«Ўзбекистон футболчилари Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтган ўртоқлик ўйинида қўшиб берилган вақтда гол уриб, Ҳиндистонни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Томас Деннерби шогирдлари бор кучлари билан курашди ва 2:2 ҳисобидаги дурангга эришиши мумкин эди. Аммо қўшиб берилган вақтнинг иккинчи дақиқасида Камила Зарипова томонидан берилган кучли ва аниқ  зарба уларнинг умидини пучга чиқарди», - деб ёзади газета.

Нашр курашларга бой  тарзда кечган ўртоқлик учрашуви  тафсилотларини батафсил баён қилган.

«Кўк йўлбарслар» ўйин бошида ўзларини уйидагидек ҳис қилди. Олтинчи дақиқада Анжу Таманг ўзбекистонлик ўнг қанот ҳимоячисини ортда қолдирди ҳамда  Мафтуна Жонимқулова қўриқлаётган дарвозага  чап оёғида кучли зарба берди. Бироқ тўп дарвозанинг узоқ бурчагига аниқ етиб бормади.

Кейинги дақиқаларда мезбонлар ташаббусни ўз томонига оғдира олди. Ҳужумларнинг аксариятини Людмила Карачик бошлаб берди. У тўпни дарвоза олдида турган Диёра Ҳабибуллаевага аниқ етказди ва унинг зарбаси самарали якунланди», - дейилади мақолада.

 Шарҳ муаллифи қизиқарли кечган баҳс голли вазиятларга бой бўлганини таъкидлаган. Учрашувда Ўзбекистон терма жамоасидан Диёра Ҳабибуллаева, Людмила Карачек (пенальти) ва Камила Зарипова, ҳиндистонликлардан эса Дангмей Грейс ва Индумати Катиресан гол ургани маълум қилинган.

Маълумот учун, футбол бўйича Ўзбекистон ва Ҳиндистон  аёллар терма жамоалари майдонда тез-тез учрашиб туради. Хусусан, 2021 йил апрель ойида Олмалиқда ўтган ўйин Ўзбекистон терма жамоасининг  1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган. 2019 йил август ва сентябрь ойларида рақибалар яна Тошкентда учрашган. Ушбу баҳсларда 5:1 ва 1:1 ҳисоблари қайд этилган.

Мавзуга оид

Бўстонлиқ туманида “Chimgan ski battle 2...

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Чимён тоғ бағрида Chimgan ski battle 2021 қишки фести...

Бугун 12 нафар боксчимиз жаҳон чемпионат...

Польшанинг Кельце шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда ...

Токио Олимпиадаси соддалаштирилган форма...

Токиодаги ёзги Олимпиада ўйинларини ўтказиш тўғрисидаги сўнгги қарор келаси йил баҳорида қ...

Сўнгги янгиликлар