Uz / Ўз Ru En

Toshkent

19/Июнь/2021   Спорт

Футбол бўйича Ўзбекистон U-20 аёллар терма жамоаси Марказий Осиё чемпиони


ТОШКЕНТ, 19 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон U-20 аёллар терма  жамоаси Душанбе шаҳрида ўтказилган  футбол бўйича  U-20 аёллар ўртасидаги  Марказий Осиё футбол ассоциацияси чемпионатида бош совринни қўлга киритди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Ховар» Тожикистон Миллий ахборот агентлиги хабарига кўра, 11-17июнь кунлари оралиғида ўтказилган турнирда Тожикистон, Эрон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Афғонистон аёллар терма жамоалари иштирок этди.

«CAFA-2021» чемпионати якунларига кўра, Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари бир хил - 10 тадан очко жамғаришди,деб ёзди «Ховар». -Бироқ, Ўзбекистон футболчилари урилган ва ўтказиб юборилган тўплар нисбатига кўра, Эрон жамоасини ортда қолдириб,  мусобақада биринчи ўринни эгаллади ва  бош совринни қўлга киритди. «CAFA-2021» чемпионатининг бронза медаллари тўрт учрашувда 6 очко жамғарган Қирғизистон терма жамоасига насиб этди.

Мусобақа давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси тўртта учрашувда майдонга тушди. Шундан  3та ўйинда ғалаба қозонди. Эрон терма жамоаси билан ўйинда эса дуранг натижа қайд этилди. Вакилаларимиз рақиблар давозасига 23та гол уриб, ўз дарвозаларидан 4 маротаба тўп олиб чиқишди.

«CАФА-2021» чемпионатининг энг яхши тўпурари номи Ўзбекистон U-20 аёллар терма жамоаси ҳужумчиси Жасмина Абдуғаниева насиб этди. У мусобақа давомида 7 та гол уришга муваффақ бўлди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон аёллар ўртасидаги U-20 Осиё к...

Ўзбекистон футбол ассоциацияси аёллар ўртасидаги U-20 Осиё кубогини Ўзбекистонда ўтказиш б...

Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида М...

Пойтахтимиздаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида давом этаётган оғир атлетика бўйича Осиё ч...

Жиззахда “BМХ” трассаси қурилмоқда, унин...

Жиззах шаҳридаги собиқ Сангзор кўли ҳудудида велоспортнинг “ВМХ” йўналиши бўйича йирик тра...

Сўнгги янгиликлар