Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

01/Январь/2022   Сиёсат

Фуқароларни доимий яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибига янги қоидалар киритилди

ТОШКЕНТ, 1 январь. «Дунё» АА/. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларни доимий яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги  қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


 Ҳужжат Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 23 мартдаги «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш  бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги  ҳамда 2020 йил 22 апрелдаги «Доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонларига мувофиқ қабул қилинди.

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон фуқароларини доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисида низом (ВМнинг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сон қарори билан тасдиқланган), Ўзбекистон фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисида низом (ВМнинг 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон қарори билан тасдиқланган) ва  Ўзбекистон фуқароларини доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисида низом (ВМнинг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сон қарори билан тасдиқланган) янги таҳрирда баён этилди. Унга кўра, фуқаролар паспортлари билан бир қаторда ID-карталарни ҳам тақдим этиши мумкинлиги белгиланди.

Шунингдек, фуқаролар янги яшаш жойига келган кундан эътиборан ўн беш кун ичида рўйхатдан ўтиши шарт. Аввалги таҳрирда фуқаролар рўйхатдан ўтиш учун ҳужжатларни 10 кун ичида тақдим этиши керак эди.

 Қарорда туғилган бола Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан унга туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштириш чоғида отаси ёки онасининг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган манзилига идоралараро электрон хамкорлик орқали маълумотларни киритиш йўли билан доимий рўйхатга олиниши белгиланди.

 Бундан ташқари уй-жой кодексида белгиланган бир киши учун турар-жой майдонининг ижтимоий нормаси тўғрисидаги қоидалар қўлланилмайдиган фуқаролар рўйхати шакллантирилди.

 Ҳужжатга кўра, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олишни бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлган ҳолатлар рўйхати кенгайтирилди.

Бундай ҳолатларга қуйидагилар киради:

-суднинг фуқарони уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган, шахсни бедарак йўқолган деб топиш ва кўчириш ҳақидаги қарори асосида;

-фуқаро қонунда белгиланган тартибда хорижга доимий яшашга кетганда;

-умрбод озодликдан маҳрум қилинганда - суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукми асосида;

-вафот этганда - ФХДЁ органининг ўлим ҳақидаги гувоҳномаси ёки маълумотномаси асосида.

Ўз навбатида, қарорда Ўзбекистон фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга (ВМнинг 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон қарори билан тасдиқланган) қўшимча киритилди.

Унга кўра, фуқаро хорижга доимий яшашга кетаётганда, фуқародан қўшимча равишда Ўзбекистон ҳудудида доимий яшайдиган ўз ота-онасининг ва турмуш ўртоғининг (биргаликда чиқиш ҳолатлари бундан мустасно), шунингдек, агар биргаликдаги никоҳдан вояга етмаган болалари бўлса, Ўзбекистонда доимий яшайдиган собиқ турмуш ўртоғининг нотариал тасдиқланган розилиги, улар вафот этган ёки бедарак йўқолган ҳолларда эса – вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг ёки суднинг шахсни бедарак йўқолган деб эътироф этиш ҳақидаги қарорининг нотариал тасдиқланган нусхаси талаб этилади.

Мавзуга оид

Марказий Осиё халқаро институти директор...

Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашинин...

Ўзбекистон ва Япониянинг Афғонистон бўйи...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Я...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Вашингтонд...

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 18 но...

Сўнгги янгиликлар