Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


27/Июль/2021   Долзарб

Франциядан муносабат: Янги қонун диний бағрикенглик, ижтимоий ва маънавий барқарорликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшгани ҳолда Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги нуфузини янада оширади


ПАРИЖ, 27 июль. «Дунё» АА/. Франция Илмий тадқиқотлар миллий маркази эксперти, исломшунос олим Карим Ифрак яқинда Олий Мажлис томонидан маъқулланган ва давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуни ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

- 5 июль санаси янги Ўзбекистон тарихида алоҳида ўрин тутади, - деди франциялик исломшунос олим. - Чунки шу куни мамлакат ҳаёти учун муҳим бўлган «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида» қонун қабул қилинди. Мен ушбу муҳим ҳужжатнинг қабул қилинишини Ўзбекистоннинг замонавий ва очиқлик сиёсати тасдиғи ва  минтақадаги барқарорлик ва тинчликнинг кафолати рамзи, деб биламан. Назаримда, фуқароларнинг динга муносабатидан қатъий назар, диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўймаган ҳолда, уларнинг виждон эркинлигига бўлган ўз ҳуқуқларини тўла амалга ошириши учун тенг шарт-шароитлар яратиши ҳужжатнинг аҳамиятини янада оширади.

Қонунни тайёрлашда халқаро меъёр ва талаблар, биринчи навбатда, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт ва БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасининг умумий тартибдаги шарҳлари пухта ўрганилиб, улардаги асосий қоида ва тамойиллар инобатга олинган.

Мамлакатда шаклланган анъана, урф-одат ва қадриятларни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистоннинг ушбу қонунида Европа Кенгашининг Венеция комиссияси, Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси каби нуфузли халқаро тузилмалар экспертлари томонидан берилган тавсиялар ҳам ўз аксини топган.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон - кўп конфессияли мамлакат. Унда истиқомат қиладиган 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари 16 конфессияга амал қилади. Уларнинг ўзаро тинч, тотув ва ўзаро ҳамкорликда фаолият кўрсатиши ватан равнақи ва юрт тинчлигини таъминлашга хизмат қилади.

Шунингдек, қонун билан белгилаб қўйилаётган виждон эркинлигини таъминлаш соҳасидаги асосий устуворликлар конфессиялар ўртасида тинчлик ва тотувликни таъминлаш, дунёвий давлатчилик тамойилини кафолатлаш ҳамда одамларга ёт ғояларнинг сингдирилишига қарши маърифат йўли билан курашишни назарда тутади.

Мазкур қонун диний бағрикенглик, ижтимоий ва маънавий барқарорликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшгани ҳолда Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамитидаги нуфузини янада оширишига ишончим комил.

Мавзуга оид

Япон компанияси Ўзбекистон фуқароларинин...

Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси вакиллари ҳамкор мамлакатнинг “AOIKAI Medical Corpora...

Австриядан муносабат: Ўзбекистон Президе...

Австриянинг етакчи нашрларидан бири - «Society» журнали асосчиси ва бош муҳаррири, Ўзбеки...

Таиланд делегацияси амалий сафар билан Қ...

Таиланднинг “B.H.I. Holding Public Co., Ltd.” компанияси директори, Ўзбекистоннинг Таиланд...

Сўнгги янгиликлар