Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

05/Сентябрь/2022   Ўзбекистон Мустақиллигининг 31 йиллиги

Франциядан муносабат: Шаҳарларимиз, маданиятлар чорраҳаси ва Жаҳон мероси объектлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашни олқишлаймиз

ПАРИЖ, 5 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ницца шаҳри мэри Кристиан Эстрози (Франция) Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган тантаналардаги нутқига ўз муносабатини билдирди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири:


- Ўзбекистон давлат мустақиллиги куни нишонланадиган ушбу қувончли кун муносабати билан ўзимнинг энг самимий табрикларимни изҳор қиламан.

Чуқур рамзий маънога эга ушбу сана ҳамкорлигимизнинг янги босқичи бошланаётганини ҳам англатади. Мен шаҳарларимиз, маданиятлар чорраҳаси ва Жаҳон мероси объектлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашни олқишлайман ва бу жараёнда фаол иштирок этишимни мамнуният билан таъкидлайман.

Мамлакатларимиз ўртасидаги йирик тадбирлар арафасида 2022 йил октябрь ойида Самарқанд кунини нишонлашга бағишланган тадбирга таклиф учун миннатдорлик билдираман.

Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан энг эзгу ва самимий тилакларимни қабул қилинг!

Мавзуга оид

Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллик та...

31 август куни «Янги Ўзбекистон» боғида давлатимиз мустақиллигининг 31 йиллигига бағишлаб ...

Тожикистондан қутлов: Ўзбекистонга тинчл...

Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан Тожикистоннинг Сўғд вилояти...

Жанубий Кореяда истиқомат қилаётган вата...

“Ватандошлар” жамоат фонди бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Жанубий Кореяга амали...

Сўнгги янгиликлар