Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

02/Февраль/2023   Ҳамкорлик

«Франция-Марказий Осиё» дўстлик гуруҳи Ўзбекистондаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлашини тасдиқлади

ПАРИЖ, 2 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчиси Франция Сенати ҳузуридаги «Франция-Марказий Осиё» дўстлик гуруҳи раҳбари Эрве Морей ва гуруҳ аъзолари, сенаторлар Андре Ришар, Аандре Валлини билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Мулоқот чоғида сенаторлар эътиборига Ўзбекистонда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини мустаҳкамлаш, тадбиркорлик фаолияти учун қулай шарт-шароит яратишга қаратилган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, 2023 йилида, яъни «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да эълон қилинган ислоҳотлар ҳамда «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси»нинг асосий қоидаларига алоҳида урғу берилди.   

Ўзбекистон расмий вакили икки томонлама муносабатларга тўхталиб, парламентлараро ҳамкорликни янада жадалаштириш, турли тадбирлар, ўзаро ташрифлар, жумладан, Ўзбекистон Сенати делегациясининг Францияга ташрифини ташкил этиш сингари қатор таклифларни илгари сурди.

«Франция - Марказий Осиё» дўстлик гуруҳи раҳбари Эрве Морей республика раҳбарияти томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришларни ижобий баҳолади. «Мен Ўзбекистонга ташрифим давомида амалга оширилаётган ислоҳотларга бевосита гувоҳ бўлдим. Бугунги кундаги муваффақиятлар яққол кўриниб турибди ва улар таҳсинга сазовордир», деди у.

Франция Сенати аъзоси конституциявий ислоҳот масаласига тўхталар экан,  жамиятни демократлаштириш йўлидаги асосий вазифа демократик ислоҳотларни янада рағбатлантириш, мамлакатни муваффақиятли сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожлантириш мақсадида Асосий қонунни такомиллаштиришдан иборат эканлигини таъкидлади.

Э.Морей, шунингдек, Ўзбекистон етакчисининг  2022 йил ноябрь ойида Францияга буюрган ташрифи натижаларига тўхталиб, ушбу олий даражадаги ташриф доирасида ташкил этилган Лувр музейи ва Араб дунёсини ўрганиш институтидаги кўргазмалар Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини оширишга туртки бўлишини қайд этди.

«Франция-Марказий Осиё» дўстлик гуруҳи аъзоси, сенатор Андре Ришар Ўзбекистон раҳбариятининг ташқи сиёсатига юқори баҳо бериб, Марказий Осиёда тинчлик ва хотиржамликни сақлашга қаратилган саъй-ҳаракатларни олқишлади. «Илгари республиканинг қўшни давлатлар билан чегара ва сув муаммолари мавжуд эди. Бугунги кунга келиб мамлакат раҳбариятининг фаол иштирокида бу борадаги сиёсат тубдан ўзгарди», деди сенатор.

Унинг айтишича, конституциявий ислоҳот Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилган туб ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди. Андре Ришар, шунингдек, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда парламент ва сиёсий партиялар ролини ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни юксак баҳолади.

Сенатор Аандре Валли, ўз навбатида, мазкур учрашув унинг Ўзбекистонга ташриф буюриш истагини янада оширганини қайд этди. «Сўнгги йилларда ўзининг муҳташам меъморий ёдгорликлари ва маданий мероси билан инсонларни ўзига жалб этувчи бу гўзал мамлакатга боришни орзу қиламан. Ўзбекистон институционал ислоҳотларнинг муҳим босқичига қадам қўймоқда. Конституциявий ислоҳот мамлакатни узоқ муддатли ривожлантириш стратегиясининг ишончли асоси, республикада амалга оширилаётган туб ўзгаришларнинг ҳуқуқий пойдевори бўлиши керак», деди у.

Мавзуга оид

Венгриянинг етакчи фармацевтика компания...

Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчиси (қароргоҳи Вена шаҳрида жойлашган) Абат Файзуллаев Будап...

Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатла...

Амалий ташриф билан Жанубий Кореяда бўлиб турган Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлар...

АЭХА Ўзбекистон билан ядро инфратузилмас...

Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) таклифига биноан мамлакатимиз делегацияси ...

Сўнгги янгиликлар