Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

11/Январь/2022   Ўзбекистон дунё нигоҳида

«Foodaffairs.it» нашри Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги минтақалараро ҳамкорликнинг истиқболлари тўғрисида

РИМ, 11 январь. /«Дунё» АА/. «Foodaffairs.it» кундалик онлайн газетаси Ўзбекистон ва  Италия минтақалари ўртасидаги ўзаро  ҳамкорлик истиқболларига бағишланган  мақолани эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Унда Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари Жамшид Бобожонов, Паркент тумани ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедов, Ўзбекистонинг Италиядаги фахрий консули Леонарда Комуччи ва мамлакатимиз элчихонаси ходимларидан иборат делегация  Италиянинг «Кьянти» консорциумида бўлганига доир маълумотлар қаламга олинган.

Маълум қилинганидек, мазкур компания вице-президенти Ритано Баралья, консорциум директори Марко Алессандро мамлакатимиз делегацияси аъзоларига маҳсулот ишлаб чиқариш  босқичлари, уни тарғиб этиш, муҳофаза ва назорат қилиш бўйича консорциум фаолияти билан яқиндан таништирди.

«Ўзбекистон юқори салоҳиятга эга мамлакат бўлиб, катта миқдорда узум ишлаб чиқаради, унинг 80 фоизи янги ва қуритилган ҳолда истеъмол қилишга, қолган қисми эса вино ишлаб чиқаришга мўлжалланган, - деб ёзади нашр. - Айни пайтда Ўзбекистонга маҳсулот экспорт қиладиган Италия компаниялари сони кам бўлса-да, Ўзбекистон тез ривожланаётган бозор ҳисобланади».

Мақолада, шунингдек, жорий йилнинг кузида Тошкент вилоятида «Узум сайли» фестивали ўтказилиши, шунингдек, «Узумчилик мактаби»ни ҳам ташкил этиш режалаштирилаётгани италиялик ўқувчиларнинг эътиборига ҳавола қилинган.

Мавзуга оид

Эрон ОАВ Ўзбекистонда ўтказилган Наврўз ...

Ўзбекистонда кенг нишонланаётган Наврўз тантаналари Эрон оммавий ахборот воситаларида кенг...

ШҲТ Самарқанд саммити якунлари Баҳрайн о...

Баҳрайннинг етакчи «Al Ayam» газетасида Араб давлатлари лигаси (АДЛ) бош котиби ўринбосар...

Қандай қилиб Ўзбекистон 180 турдаги мева...

Саудия Арабистонидаги энг оммабод «Ас-сиҳату вал-ғаза» («Соғлиқ ва озиқ-овқат») электрон н...

Сўнгги янгиликлар