Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

06/Декабрь/2022   Долзарб

Фолькер Тюрк: Таълим ёшлар учун қулай ва зарур бир восита бўлиб, улар шу орқали жамият ҳаётини яхшилашга муносиб ҳисса қўшишади

ТОШКЕНТ, 6 декабрь. /«Дунё» АА/. Самарқандда «Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим» Глобал форуми давом этакётир, деб хабар қилмоқда  «Дунё» АА мухбири.


БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолькер Тюрк Самарқанд Глобал форуми иштирокчиларига йўллаган видеомурожаатида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим инсоният олдидаги қийинчиликларни енгишга кўмакашишини ва ёшларга бу соҳада берилган пухта таълим уларнинг фуқаролик фаоллигини оширишини таъкидлади.

-Навқирон авлод вакиллари шунинг асосида ҳаётда кўп янгиликларни кашф этишади. Улар ўз иқтидорининг янги қирраларини очади, дўстлар орттиради ва ўзларининг жамият ҳаётига қанчалик дахлдор инсонлар эканини чуқур ҳис этади, - деди  Фолькер Тюрк. - Мактаб даври ва маърифат масканида олинган таълим ёшларнинг гуллаб-яшнаши ва гуркираб вояга етишлари учун ҳаётбахш пойдевор бўлади. Яна шунга ҳам ишонамизки, бундай ёшлар ўзларининг изларидан келаётган авлод мактабга бориши, таълим олиши мумкин бўладиган, ҳозирча бизнинг орзу ва мақсад-муддаомиз бўлиб турган маърифатли дунёни яратадилар.

Таълим ёшлар учун қулай ва зарур бир восита бўлиб, улар шу восита билан жамият ҳаётини яхшилашга муносиб ҳисса қўшадилар. Шунинг учун биз ҳам ёшлар ўз ҳуқуқлари ва ўзгаларнинг ҳуқуқлари – барчамизнинг ҳуқуқларимизни қатъий ҳимоя қилишга қодир авлод бўлиб камол топишлари учун уларга зарур даражада таълим беришимиз шарт.

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим бутун умр давомида ўқитилиши, мунтазам малака ошириб борилиши ва ўрганилган билимлар амалда қўлланиши талаб этиладиган ўзига хос таълим соҳасидир. Зеро, таълим олиш ҳеч қачон ёш танламайди.

Бутун дунёда инсонлар низо ва зўравонликлар, камситиш ва бўҳтонлар, ҳақорат ва туҳматлар, қашшоқлик ва қимматчилик каби бир-бири билан чамбарчас боғланиб кетган, энг муҳими, сайёрамизда яшайдиган ҳар биримизга тааллуқли бўлган кўплаб муаммоларга дуч келиши аён ҳақиқатдир. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ана шу муаммоларни енгишга ёрдам беради. Бундай таълим соҳаси олдимизда турган долзарб масалаларга ечим топишимиз учун бизга зарур ахборот, кўникма ва воситаларни тақдим этади.

Бундан 10 йил муқаддам БМТ Бош Ассамблеяси Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тарбия декларациясини қабул қилар экан, БМТга аъзо давлатлар инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим халқаро ҳамжамият билан барча давлатлар зиммасига инсон ҳуқуқлари соҳасида юкланган қўшимча вазифа эмас, балки бу соҳадаги энг устувор масала эканини алоҳида таъкидлагани бежиз эмас. Бизнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари офиси мазкур Декларациянинг бажарилиши учун масъул ҳисобланади.

Биз инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тарбия бўйича самарали ҳар қандай ташаббусни қўллаб-қувватлаймиз. Бутун дунёда, шу жумладан, Марказий Осиёда миллий ва минтақавий даражаларда инсон ҳуқуқлари соҳасида турли таълим тренингларини ўтказиш муҳим вазифаларимиз сирасига киради. Глобал кўламда эса барча мамлакатлар бу борада ўзаро тажриба алмашиши ва илғор, бир-биридан ибратли амалиётларни ўзлаштиришини таъминлашга интиламиз.

Мен Ўзбекистон ҳукуматининг инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тарбия бўйича зиммасига олган мажбуриятларини бажариш ҳамда бу борада бошқа мамлакатлар билан яқиндан ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган самарали саъй-ҳаракатларини юқори баҳолайман.

Мавзуга оид

Мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги э...

Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси вакиллари б...

Афғонистондан муносабат: Ўзбекистон дини...

Афғонистон Уламолар кенгаши раисининг ислом таълимоти бўйича ўринбосари Муҳаммад Ориф Мали...

Тожикистондан муносабат: Туркманистон Пр...

Тожикистон Миллий Фанлар академиясининг Осиё ва Европа мамлакатлари институти катта илмий ...

Сўнгги янгиликлар