Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

06/Апрель/2021   Спорт

ФИФА кўмагида Ўзбекистонда йирик ўқув базаси барпо этилади


ТОШКЕНТ, 6 апрель. /«Дунё» АА/.  Мамлактимизда бўлиб турган ФИФА координатори Андрей Вашкевич кеча Ўзбекистон футбол ассоциациясида қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси маълум қилишича, учрашувда ЎФАда ташкил этилиши режалаштирилган ўқув базасини қуриш режаси хусусида фикр алмашилди.

ФИФА  делегацияси ушбу лойиҳа учун ажратилган 12 гектар ер майдони, лойиҳа режаси ҳамда чизмаларини батафсил ўрганди.

Лойиҳага кўра, Тошкент вилоятида сунъий қопламали 6 та футбол майдони ва табиий қопламали 1 та майдон, мини-ангар типидаги майдон, 150 кишилик меҳмонхона мажмуаси, 700 квадрат метр майдонга эга спорт заллари, мини-футбол учун 1 та алоҳида майдон ва пляж футболи, 150 кишига мўлжалланган ресторан, 130 кишига мўлжалланган анжуманлар зали, шунингдек кутубхона, музей ва дам олиш маркази қурилади.

Бундан ташқари ҳудудда спорт тиббиёти маркази ташкил этилади.

Мавзуга оид

Фоторепортаж: Халқаро камондан отиш феде...

Халқаро камондан отиш федерацияси ва Туркия Миллий олимпия қўмитаси президенти Угур Эрден...

Ўзбекистон вакиллари «FIA European Karti...

Ўзбекистон Миллий автомобиль клуби жамоаси Бельгияда жорий йил 10-20 май кунлари картинг...

Ўзбекистонда хусусий профессионал футбол...

Хусусий футбол мактаблари ва хусусий профессионал футбол мактаблари ташкил этилади....

Сўнгги янгиликлар