Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

14/Июль/2020   Жамият

Фарғона ва Бурса вилоятлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди


ТОШКЕНТ, 14 июль. /“Дунё” АА/. Бугун Фарғона вилояти ва Бурса вилояти (Туркия) ўртасида ўзаро дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини  ўрнатиш ҳақида меморандум онлайн тарзда имзоланди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири вилоят ҳокимлиги маълумотига таяниб. 

Ўзбек ва турк халқларини азалий дўстлик, биродарлик ва қардошлик ришталари ўзаро боғлаб туради.

Сўнгги йилларда Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Режеп Таййип Эрдўғоннинг сиёсий иродаси, қатъияти икки мамлакат ўртасидаги дўстона алоқалар, мунтазамлик касб этаётган учрашувлар, самимий мулоқотлар ва ўзаро ҳамкорлик ривожига катта туртки бермоқда.

Иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, туризм, маданият ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашган видеомулоқотни очар экан, Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев  икки давлат ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантиришда ҳудудлараро ва институционал дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини кенг йўлга қўйиш муҳим аҳамиятга эгалигини таъкидлади.

Анжуманда бугун Фарғона вилоятида Туркия тадбиркорлари иштирокидаги 41 та корхона ва ташкилот тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва экспорт қилиш, гиламчилик ва саноатнинг бошқа соҳаларида фаолият кўрсатаётгани айтилди.

2019 йил Туркия Республикаси билан Фарғона вилояти  ташқи савдо айланмаси 85 миллион доллардан ошди. Бу 2018 йилга нисбатан ташқи савдо айланмасида қарийб 190 фоиз, экспортда эса 188 фоизга ўсганини кўрсатмоқда. 

Фарғона вилояти ҳокими бу кўрсаткичлар ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришда мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаётганини кўрсатаётганига эътиборни қаратди.

Тадбирда тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш учун қўшма инвестицион лойиҳалар амалга ошириш, мева ва сабзавотларни қайта ишлаш жараёнига туркиялик ишбилармонлар ва сармоядорларни жалб қилиш, вилоятда Бурса “Улудағ” университети филиалини ташкил этиш, қурилиш соҳасида  ҳамкорлик лойиҳаларини бажариш, туризм ва маданият йўналишларида биргаликдаги ишлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар ўрганилди.

“Вилоятимиз саноати ривожланганлик жиҳатдан Туркияда иккинчи ўринда туради. Машинасозлик, тўқимачилик, туризм ва қишлоқ хўжалиги энг сердаромад соҳалардир. Бир йилда 23 миллиард долларлик ялпи ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқарилади, 12-15 миллард доллар миқдорида экспорт қилинади” – деди ўз навбатида Бурса вилояти волиси Ёқуб Жонбулат.

Онлайн-анжуман доирасида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган “Йўл харитаси” юзасидан келишувга эришди.

Видеомулоқот сўнггида Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ва Бурса вилояти волиси Ёқуб Жонбулат ўзаро ижтимоий-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликка оид меморандумини онлайн тарзда имзолади.

Мавзуга оид

Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Сп...

Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери Пак Бён Сок малакатимизга амалий ташрифи дав...

“Янги Ўзбекистон” газетасининг веб-саҳиф...

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси нашри “Янги Ўзбекистон” газетасининг веб-саҳифа...

Ўзбекистон Олий суди раиси Россия Тергов...

Ўзбекистон Республикаси Олий судида Россия Федерацияси Тергов қўмитаси раиси Александр Бас...

Сўнгги янгиликлар