Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

09/Декабрь/2021   Долзарб

Европарламент депутати Тьерри Мариани: Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарларининг сиёсати туфайли Марказий Осиё ижобий ўзгаришлар йўлидан бормоқда


БРЮССЕЛЬ, 9 декабрь. /«Дунё» АА/. Европарламент депутати Тьерри Мариани “Дунё” ахборот агентлиги учун Президент Шавкат Мирзиёевнинг 5-6 декабрь кунлари Қозоғистонга давлат ташрифи якунларини қуйидагича изоҳлади:

– Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат раҳбарларининг яқинда бўлиб ўтган учрашуви ушбу мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатлар ривожида янги босқични бошлаб берди.

Мен Ўзбекистон ва Қозоғистонга бир неча бор ташриф буюрганман ва ҳамиша Франция ва Европа уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини тарғиб қилганман.

Ўзбекистон ва Қозоғистон Европа Иттифоқининг Марказий Осиёдаги муҳим стратегик ҳамкорлари ҳисобланади.

Икки давлат раҳбарларининг минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган сиёсати, шунингдек, ушбу мамлакатлар томонидан кейинги йилларда минтақавий ҳамкорликка берилган туртки туфайли Марказий Осиё ижобий ўзгаришлар йўлидан бормоқда.

Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасидаги шериклик уйғун ривожланиб боришига ишончим комил ва бу борада зарур саъй-ҳаракатларни қилишга тайёрмиз.

Мавзуга оид

Эрон ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фу...

Жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб Теҳрон шаҳридаги Ўзбекистон элчихонаси ҳузурида Ишчи гуруҳ...

Тошкентда жамиятда тинчлик ва хавфсизлик...

Тошкентда «Аёллар, тинчлик ва хавфсизлик» кун тартиби ҳамда унинг инсон ҳуқуқлари ва барқа...

Буюк британиялик эксперт: Барқарор тарақ...

Британиянинг "Global Partners Governance" фонди директори Сью Гриффит Президент Шавкат Мир...

Сўнгги янгиликлар