Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

07/Декабрь/2021   Медиа

Европадан муносабат: Ўзбекистон пандемиядан олдинги даврда хорижий инвестициялар оқимининг ўсиши бўйича минтақавий етакчига айланди


БРЮССЕЛЬ, 7 декабрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчихонаси “Euractiv” медиа-портали билан ҳамкорликда ушбу нашрнинг Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар динамикасига бағишланган махсус сонини тайёрлади, хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Махсус нашр Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришлар ва ислоҳотларга бағишланган “Президент Шавкат Мирзиёев: Янги Ўзбекистон қуриш – объектив зарурат”, “Ташқи ишлар вазири: Ўзбекистон Афғонистон билан прагматик муносабатларни олға сурмоқда”, “Ўзбекистонликлар ўз Президентини қайта сайлаш учун овоз берди”, “Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи билан ҳамкорлиги сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилмоқда”, “Янги ривожланиш стратегияси Ўзбекистонни очиқ ва барқарор қилишдан иборат” сарлавҳали бешта мақоладан ташкил топди.

Бош мақолада 24 октябрь куни 80 фоиздан кўпроқ овоз олиб, Ўзбекистон Президенти юксак лавозимига қайта сайланган Шавкат Мирзиёев мамлакат тарихидаги шонли даврлар билан қиёслаш мумкин бўлган катта ўзгаришларни амалга оширишда ташаббускорлик қилаётгани қайд этилган. Давлатимиз раҳбари “Янги Ўзбекистон” газетасига берган интервьюсида мамлакатимизда ўтган 30 йилда давлат қурилиши соҳасида эришилган ютуқларни санаб ўтиб, сўнгги йиллардаги демократик жамият қуриш йўлидаги саъй-ҳаракатларга ҳам тўхталгани таъкидланган. Ўзбекистон Президентининг Янги Ўзбекистон ва унинг “Учинчи Ренессанс” деб аталаётган тараққиёт босқичи ҳақида фикр-мулоҳазаларига эътибор қаратилган.

Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш, Самарқанд, Бухоро, Хива каби жаҳон мероси обектларини асраб-авайлаш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда, дейилади нашрда.

Халқаро экспертлар пандемиядан олдинги даврда Ўзбекистон хорижий инвестициялар оқимининг ўсиши бўйича минтақавий етакчига айланганини таъкидламоқда, дея қайд этади “Euractiv”. Хусусан, 2019 йилда хорижий инвестициялар ҳажми 2,3 баробарга ошиб, 4,2 миллиард долларни ташкил этди. Бу жараёнда Хитой, Германия, АҚШ ва Россия фаоллик қилмоқда.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов «Euractiv» нашрига берган эксклюзив интервьюсида ўз мамлакатининг Европа Иттифоқи билан муносабатлари, қўшни Афғонистондаги вазият, минтақавий ҳамкорлик ва Ўзбекистоннинг “Учинчи Ренесанс” стратегияси ҳақида сўзлаб берди.

Интервьюда Ўзбекистонда инвестиция, савдо, молиявий ва техник кўмак, фан-техника, таълим, экология, туризм, соғлиқни сақлаш ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлик, шунингдек, минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш европалик ҳамкорлар билан ўзаро ҳамкорликнинг асосий йўналишлари ҳисобланиши таъкидланди.

Ўзбекистонни Афғонистон халқи билан кўп асрлик дўстлик ришталари, муштарак тарих, дин, урф-одат ва анъаналар боғлаб туриши қайд этилди. Афғонистонга нисбатан ўзаро ҳурмат, тенг ҳуқуқлилик, ички ишларга аралашмаслик ва ўзаро манфаатларни ҳисобга олиш тамойилларига асосланган дўстона сиёсат олиб борилмоқда.

Биз Афғонистонни бугунги оғир паллада яккалаб қўймаслигимиз ва афғон халқини энг жиддий муаммолари билан ёлғиз қолдирмаслигимиз керак, деди ТИВ раҳбари «Euractiv» нашрига берган интервьюсида.

Мавзуга оид

Туркманистондан муносабат: Алишер Навоий...

Туркманистон давлат ахборот агентлиги «Туркменистан: золотой век» ва «turkmenportal.com» ...

Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимои...

Афғонистонда инглиз тилида чоп этиладиган «Heart of Asia» етакчи газетаси ва ушбу нашрнинг...

Ўмон газетасида Ўзбекистон иқтисодиётини...

Ўмоннинг «Asdaa Oman» газетаси саҳифасида «Коронавирус пандемияси шароитида Ўзбекистон иқт...

Сўнгги янгиликлар