Uz / Ўз Ru En

Toshkent

05/Май/2021   Медиа

Европа парламентида «Европа Иттифоқи - Ўзбекистон» дўстлик гуруҳи ўз фаолиятини бошлагани маълум қилинди


БРЮССEЛЬ, 5 май. /«Дунё» АА/. «Брюссель - Ўзбекистон» дўстлик гуруҳи веб-саҳифасида «Брюсселда  «Европа Иттифоқи – Ўзбекистон» дўстлик гуруҳи тузилди» сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири.

Мақолада таъкидланишича, жорий йил 29 апрель куни Европа парламентида «Европа Иттифоқи – Ўзбекистон» дўстлик гуруҳи иш бошлагани муносабати билан ташкил этилган маросимда Европа парламенти депутатлари Ричард Чарнецки («Европа Иттифоқи – Ўзбекистон» дўстлик гуруҳининг таъсисчи раиси), Ипек Текдемир (Дўстлик гуруҳи бош котиби), Илхан Кючюк, Фульвио Мартушелло, шунингдек, Европанинг ташқи фаолият хизмати бошқарувчиси ўринбосари Люк Девин, таҳлилчилар, бизнес ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон томонидан Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов ва Вазирлар Маҳкамасининг Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстона алоқалар қўмитаси раиси Рустамбек Қурбонов қатнашди.

Мақолада таъкидланишича, «Европа Иттифоқи – Ўзбекистон» дўстлик гуруҳи - бу Европа ва ўзбек сиёсатчилари, ишбилармон доиралар ва фуқаролик жамияти ўртасида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқини бир-бирига яқинлаштириш учун юқори даражадаги мулоқотни таъминлайдиган минбардир.

«Дўстлик гуруҳи Ўзбекистоннинг геостратегик позициясидан келиб чиқадиган муҳим масалаларни таҳлил қилиш ва таъкидлашни ҳамда Ўзбекистонни янада кенг доирада кўриб чиқишни мақсад қилган. Ўзбекистоннинг Европа билан ривожланиб бораётган муносабатлари ана шундай масалалар сирасига киради. Ушбу масалалар фуқаролик жамияти ва бизнеснинг кенг иштирокида маданият ва «майин дипломатия» соҳасидаги тадбирлар доирасида таҳлил қилинади ва муҳокама этилади», деб ёзади манба.

Мақола сўнгида «бетараф мақомга эга бўлган «Европа Иттифоқи – Ўзбекистон» дўстлик гуруҳи Европа парламентининг барча аъзолари учун очиқ» эканлиги таъкидланган.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимои...

Афғонистонда инглиз тилида чоп этиладиган «Heart of Asia» етакчи газетаси ва ушбу нашрнинг...

Ўзбекистон ASIA учун ҳамкорликни ривожла...

Франция Марказий ҳудудининг етакчи нашри - «Le Berry Republicain» газетаси Ўзбекистоннинг ...

Ўзбекистон элчиси АҚШнинг оммабоп ҳафтал...

АҚШнинг оммабоп «Newsweek» ҳафталик журналининг 4 февраль сонида мамлакатимизнинг АҚШдаги ...

Сўнгги янгиликлар