Uz / Ўз Ru En

Toshkent

23/Июнь/2021   Сиёсат

Европа Иттифоқининг янги махсус вакили Терхи Хакала: Европа Иттифоқида Марказий Осиёнинг пандемиядан холи бўлишга ёрдам берадиган кўплаб ғоялар мавжуд


ТОШКЕНТ, 23 июнь.  /«Дунё» АА/. Европа Иттифоқи мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари 21 июнь куни ЕИнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили сифатида финляндиялик дипломат Терхи Хакалани тайинлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистоннинг ЕИдаги миссияси маълумотига кўра, Терҳи Ҳакала 1 июлдан ўз вазифасига киришади. Унинг мандати 2023 йилнинг 28 февралигача давом этади. У илгари Финляндия ташқи ишлар вазирлигининг сиёсий бўлимида ишлаган.

- Европа Иттифоқи Марказий Осиёда тенг ҳуқуқли ҳамкор бўлиб, минтақа муаммоларини ҳал этишга ёрдам беради. Европа Иттифоқи минтақанинг глобал коронавирус пандемиясидан холи бўлишига ёрдам бериш учун ишлатилиши мумкин бўлган кўплаб ғояларга эга. Марказий Осиё бўйича махсус вакилнинг ваколати минтақа давлатлари ва бошқа халқаро иштирокчилар билан биргаликда минтақавий ҳамкорлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлайди. Яқин йилларда бу аввалгидан ҳам муҳимроқ бўлади, - деди элчи Терхи Хакала ўз ваколатига киришиши  муносабати билан берган интервьюсида.

Терхи Хакала узоқ йиллик  дипломатик фаолияти давомида Финляндиянинг хорижий мамлакатлардаги миссиялари ва ЕХҲТ тузилмаларида юқори лавозимларда фаолият кўрсатган. Финдляндиянинг Арманистон, Озарбайжон ва Грузия (2004-2007), Ҳиндистон (2009-2012)даги элчиси, ЕХҲТнинг Грузиядаги миссияси (2007-2009) ва Женевадаги БМТ тузилмаларида фин миссиясига (2016-2020) раҳбарлик қилган. Бир неча бор Финляндия ташқи ишлар вазирлигининг Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича бошқармаларини бошқарган.

Элчи Терхи Хакала фин тилидан ташқари рус, инглиз, швед тилларини мукаммал билади.  Европа Иттифоқи махсус вакили сифатида у беш йиллик ваколати  30 июнь куни тугайдиган Питер Буриан ўрнини эгаллайди.

Питер Буриан май ойи охирида Ўзбекистонда хайрлашув учрашувини ўтказган эди. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида ўтган учрашувда ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Питер Бурианни Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили сифатидаги миссиясининг муваффақиятли якунлангани билан табриклади ҳамда Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссасини таъкидлади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон элчиси Қирғизистон Президенти...

Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва мухтор элчиси Хуршид Мирзоҳидов кеча Қирғизистон Президенти С...

Ўзбекистон Президенти номига самимий қут...

Президент Шавкат Мирзиёевнинг туғилган куни муносабати билан хорижий давлатлар, ҳукуматлар...

Қонунчилик палатасида Евроосиё иқтисодий...

Қонунчилик палатаси Кенгашининг навбатдаги йиғилишида Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) б...

Сўнгги янгиликлар