04/Декабрь/2022 Жамият
ТОШКЕНТ, 4 декабрь. /“Дунё” АА/. 5-6 декабрь кунлари Cамарқанд шаҳрида ўтказиладиган “Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим” Глобал форумида турли давлатлардан етакчи мутахассислар иштирок этади, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Таллин университети (Эстония) Бошқарув, ҳуқуқ ва жамият академияси фахрий профессори Рейн Мюллерсон соҳанинг таниқли халқаро экспертларидан биридир. У мамлакатимиз билан инсон ҳуқуқларига оид илмий ва ўқув ишлари соҳасидаги самарали халқаро ҳамкорлиги учун “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишонига (Ўзбекистон) муносиб топилган.
Рейн Мюллерсон Глобал форум доирасида ташкил қилинадиган инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим бўйича “маҳорат дарслари”да маъруза қилиши кутилмоқда.