Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

18/Январь/2022   Долзарб

Эртага Ўзбекистон ва Ҳиндистон таҳлил марказларининг учинчи форуми бўлиб ўтади

ТОШКЕНТ, 18 январь. /«Дунё» АА/. Эртага  Ўзбекистон-Ҳиндистон  таҳлил марказларининг учинчи  форуми онлайн шаклда бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Форум Ҳиндистон халқаро ишлар иттифоқи томонидан Марказий Осиё халқаро институти  ва  Халқаро алоқалар ахборот-таҳлил маркази билан ўзаро ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Ахатов ва  Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Маниш Прахат тадбир иштирокчиларига табрик нутқи йўллайди.

Ҳиндистон томонидан форумда Савдо-саноат палаталари Федерацияси, Халқаро ишлар бўйича Ҳиндистон кенгаши, Глобал тадқиқотлар институти, «Delhi Policy Group» ақл маркази, Жавоҳарлал Неру университетининг халқаро тадқиқотлар ва тил, адабий ва маданий тадқиқотлар мактаблари, Минтақавий савдо маркази, MMAJ Халқаро тадқиқотлар академияси, «Тиллотомы» жамғармаси  вакиллари иштирок этади.

Ўзбекистондан Марказий Осиё халқаро институти, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Минтақалараро ва стратегик тадқиқотлар институти, Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази, Халқаро алоқалар ахборот-таҳлил маркази, Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти, Тараққиёт стратегияси маркази, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент Давлат шарқшунослик университети, шунингдек, «Билимлар карвони» нодавлат ташкилоти вакиллари қатнашади.

Икки томонлама ҳамкорлик кун тартибидаги энг долзарб масалалар, жумладан, сиёсат, иқтисодиёт, инвестиция, транспорт, экология ва маданият соҳаларига доир масалаларни муҳокама қилиш ушбу форум  дастуридан ўрин олган.

Тошкент ва Деҳлининг халқаро майдондаги, жумладан, кўп томонлама ташкилотлар - БМТ, ШҲТ, шунингдек, «Ҳиндистон+Марказий Осиё» форматидаги ўзаро ҳамкорлигига ҳам эътибор қаратилади.

Мавзуга оид

Япониядан муносабат: Ўзбекистон Президен...

Халқаро экспертлар ҳамжамияти вакиллари жорий йил 24 октябрь куни бўлиб ўтган сайловда да...

Покистон ОАВ: Касаба уюшмалар ҳаракати я...

Покистоннинг «Islamabad Post» газетаси ва «Centreline» журналида “Касаба уюшмалар ҳаракати...

Сингапурдан эксперт фикри: Ўзбекистон ва...

Сингапурнинг Мудофаа ва стратегик тадқиқотлар институти – «S. Rajaratnam School of Interna...

Сўнгги янгиликлар