Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

06/Октабрь/2022   Долзарб

Эрондан муносабат: Устувор лойиҳаларни молиялаштириш бўйича Ўзбекистон-Венгрия жамғармасининг ташкил этилиши қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга оширишни фаоллаштиришга хизмат қилади

ТЕҲРОН, 6 октябрь. /«Дунё» АА/. Эронлик инвестор, «AMS Industrial Group» раиси, Эрон Ёшлар савдо-саноат палатаси аъзоси Бехном Фатхихаллаж «Дунё» АА учун интервьюсида Ўзбекистон Президентининг Венгрияга амалга оширган расмий ташрифи якунларини изоҳлади.


-Ташриф доирасидаги икки томонлама тадбирларнинг бой дастури Венгрия Марказий Осиё минтақасидаги асосий давлат сифатида Ўзбекистон билан кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан манфаатдор эканидан далолат беради, - деди эронлик инвестор. - Ўзбекистон билан Венгрия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми сўнгги беш йилда 3 баробар ошгани икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий, сармоявий ва молиявий ҳамкорлик фаоллашганининг яққол кўрсаткичидир.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Венгриядаги етакчи компания ва банклар раҳбарлари билан учрашуви икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини бир неча карра ошириш ва иқтисодий алоқаларини кенгайтиришга қўшимча туртки беради.

Фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, электроника ва электротехника, кимё, тўқимачилик, чарм саноати, автомобилсозлик каби соҳаларда ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини ривожлантириш бўйича эришилган келишувлар Ўзбекистонда ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш ва бу соҳаларни янада ривожлантириш учун хорижий инвесторларни жалб этишда янги имкониятлар очади.

Шунингдек, яқин истиқболда ишга тушириладиган Ўзбекистон-Венгрия устувор лойиҳаларини молиялаштириш бўйича қўшма жамғарма ташкил этиш ғояси жуда муҳим. Бу, шубҳасиз, қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга оширишни фаоллаштиришга хизмат қилади.

Мавзуга оид

Беларусдан муносабат: Тошкентда ўтган ха...

МДҲ Ижроия қўмитаси порталида «Ўзбекистон Марказий ва Жанубий Осиё давлатларига хавфсизлик...

Жакартадан муносабат: Индонезия Осиё Кон...

Индонезиянинг етакчи инглиз тилидаги оммавий ахборот воситаларидан бири «Jakarta Globe» са...

Ўзбекистон Президентининг «P4G» саммитид...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сеул шаҳрида видеоанжуман шаклида бўлиб ўтган «Я...

Сўнгги янгиликлар