Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


23/Сентябрь/2021   Долзарб

Эрондан муносабат: Ўзбекистон томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессиясида илгари сурилган ташаббуслар халқаро ҳамжамият учун долзарб масалалардир


ТЕҲРОН, 23 сентябрь. /«Дунё» АА/. Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессиясидаги нутқи Эрон ижтимоий-сиёсий доиралари ўртасида катта қизиқишга сабаб бўлмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Инглиз тилида чоп этиладиган «Iran News» газетасининг сиёсий шарҳловчиси Фареддун Таҳерпур шу ҳақдаги фикрларини ўртоқлашар экан, Ўзбекистон Президенти халқаро ҳамжамиятга минтақавий ва глобал  кун тартибидаги долзарб масалалар ҳақидаги қарашларини тақдим этиши баробарида БМТнинг замонавий таҳдид ва муаммоларга қарши курашдаги роли, шунингдек, Янги Ўзбекистонни барпо этиш учун амалга оширилган чуқур демократик ислоҳотларнинг моҳиятини ҳам очиб берганини қайд этди.

Журналистнинг қайд этишича, тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, жаҳон иқтисодиётини тиклаш, барқарор ривожланишни таъминлаш, минтақада ва жаҳон миқёсида мулоқотни чуқурлаштириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини рағбатлантириш, шунингдек, иқлим ўзгариши, экологик таназзул ва биохилма-хиллик, Орол денгизининг қуриши каби трансмиллий муаммоларга қарши кураш каби қатор муҳим ташаббуслар бугунги кунда бутун халқаро ҳамжамият учун долзарб мавзу эканлиги шубҳасиздир.

«Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида ўзаро тушуниш ва ҳурмат, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик, шунингдек, қўшни ва яқин минтақалар билан ўзаро ҳамкорликнинг янги сиёсий муҳитини янада мустаҳкамлаш учун мамлакатнинг асосий ташқи сиёсатининг устувор йўналишларини эълон қилди, - деди Фареддун Таҳерпур. - Ўзбекистон етакчисининг ташаббуси бўлган Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш бўйича БМТ Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясининг қабул қилиниши, шубҳасиз, минтақа давлатлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик учун ҳар томонлама йўл харитасига айланади».

Мавзуга оид

Моҳд Юсуф Бин Ҳожи Усмон: Ўзбекистоннинг...

Малайзия Ислом цивилизацияси институти директори, Миллий университет профессори Моҳд Юсуф ...

Сув омборлари ва гидротехника иншоотлари...

Сув омборлари ва гидротехника иншоотларининг сейсмик мустаҳкамлигини баҳолашнинг экспресс ...

Ўзбекистонда «Зўравонликка қарши 16 кун»...

Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси ва халқаро...

Сўнгги янгиликлар