Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

02/Июль/2022   Ўзбекистон дунё нигоҳида

Эрондан муносабат: Давлат рамзлари ҳар бир мамлакатнинг мустақиллигини ифодаловчи муқаддас белгилардир

ТЕҲРОН, 2 июль. /«Дунё» АА/. Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Маданият институти (ИҲТ) электрон порталида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинганининг 30 йиллигига бағишланган мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Мақолада Ўзбекистон Давлат герби қабул қилинган сана ва уни қабул қилиш тарихига эътибор қаратилган.

“Давлат рамзлари ҳар бир мамлакатнинг мустақиллигини ифодаловчи муқаддас белгилардир. Улар ҳамиша муқаддас ва улуғ саналади. Чунки рамзлар халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажагини ўзида мужассам этган. Ватаннинг ёрқин тимсолларидир”, деб ёзади ИҲТ ахборот ресурси.

Хусусан, Ўзбекистон гербида ўз ифодасини топган жаннатмонанд диёр ҳусн-тароватига ишора этувчи манзаралардан тортиб, дарё, буғдой бошоғи, ғўза ва пахта чаноқлари ўзбек халқининг тинчлик, бахт-саодат, фаровонлик йўлидаги орзу-умидлари ифодаси, қуёш, ярим ой, юлдуз – жамият жипслиги белгиси, шунингдек, омад, ҳиммат, олижаноблик, эрксеварлик ва фидойилик рамзи бўлган афсонавий Ҳумо қуши – буларнинг барчаси ушбу миллатнинг ва халқнинг ҳаёти, тарихи, руҳияти ва анъаналари билан чамбарчас боғлиқ тимсоллардир, дея давлатимиз рамзига таъриф берилади мақолада.

Нашрнинг таъкидлашича, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири муҳрларда ва давлат идоралари бланкаларида, расмий нашрларда, қоғоз ва танга пулларда, қимматли қоғозлар ва фуқаролик паспортида, шунингдек, қонунда белгиланган бошқа ҳужжатларда акс эттирилган.

Давлат рамзлари азалдан муқаддас саналган. Бир сўз билан айтганда, давлат герби ўзбек халқининг ўтмиши, бугуни ва келажагини ўзида мужассам этган муқаддас рамздир, дея якунланади ИҲТ электрон порталида эълон қилинган мақола.

Мавзуга оид

“Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга...

Мисрнинг «Ал-Хабар ал-Йаум» газетаси веб-сайтида «Янги Ўзбекистон таълим, соғлиқни сақлаш ...

Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ахборот агентл...

Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ахборот агентликлари иттифоқи веб-сайтида «Uzbekistan GTL» завод...

Ўзбекистоннинг ёшларни қўллаб-қувватлаш ...

Европанинг етакчи онлайн нашрларидан бири - «EU Reporter» сайтида «Ўзбекистоннинг ёшларни ...

Сўнгги янгиликлар