Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

02/Июль/2022   Саналар

Эрондаги ватандош: Давлат герби халқимизнинг ўтмиши, бугуни ва келажагини ўзида мужассам этган, Ватанимизнинг ёрқин тимсолидир

ИСЛОМОБОД, 2 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун муносабати билан  Эроннинг «Жамоатул Мустафо» халқаро университетида таҳсил олаётган юртдошимиз  Шаҳрамжон Тўрақулов  юртдошларимизга табрик йўллади, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


- Давлат рамзлари ҳар бир мамлакатнинг мустақиллигини ифодаловчи муқаддас белгидир. Рамзлар ҳамиша муқаддас ва улуғ саналган. Улар халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажагини ўзида мужассам этган, Ватаннинг ёрқин тимсолидир.

Ҳақиқатдан ҳам, ҳаётимизда рамз ва тимсолларнинг ўрни катта. 1992 йил 2 июль куни «Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида»ги қонун қабул қилинди.

Бугун ушбу муқаддас рамзни каттаю кичик бирдек қадрлайди. Унда жонажон Ўзбекистонимизнинг том маънодаги асл тасвири намоён бўлган. Гербимизга ҳар бир юртдошимизнинг алоҳида эҳтиром билан муносабатда бўлиши мамлакатимизда эзгу қадриятга айланган.

Ўзини мана шу жаннатмакон юрт ва табаррук замин фуқароси, олижаноб ва бағрикенг халқнинг муносиб фарзанди деб билган инсон гербимизни Ватанимиз каби азиз ва муқаддас, деб билади.

Мен Эронда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар номидан олийжаноб юртдошларимизни Давлат герби қабул қилинган кун билан самимий табриклайман.

Мавзуга оид

Тошкентда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш ...

1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан пойтахтимизда «Мўжизалар карв...

Ўзбекистоннинг БМТ Бутунжаҳон сайёҳлик т...

Жорий йил 2 март куни Ўзбекистон ва БМТ ҳамкорликнинг 30 йиллигини нишонлайди. Мамлакатими...

Ўмондаги ватандош: Ўзбекистон Давлат гер...

Ўзбекистон Давлат герби қабул қилинганининг 30 йиллигини муносабати билан мамлакатимизнинг...

Сўнгги янгиликлар