Uz / Ўз Ru En

Toshkent

04/Апрель/2021   Сиёсат

Эрон ташқи ишлар вазири Тошкентга келди


ТОШКEНТ, 4 апрель. /"Дунё" АА/. Бугун Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

5 апрель куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Эрон музокараларида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика ва бошқа соҳалардаги ўзаро муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган. Томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилади.

Ташриф дастурига биноан Эрон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарининг “Ҳазрати Имом” мажмуаси ва Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриши, Тошкентнинг диққатга сазовор жойлари билан танишиши кутилмоқда.

Мавзуга оид

Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва ...

Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини қўллаб-қувватлашга доир қў...

Бўш турган бинолардан унумли фойдаланиш ...

Давлатимиз раҳбари бугуннинг ўзида Олмазор туманидаги «ARDENT FOODS» масъулияти чекланган ...

Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги в...

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йи...

Сўнгги янгиликлар