Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

20/Январь/2022   Ўзбекистон дунё нигоҳида

Эрон ОАВ Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган адабий анжуман ҳақида

ТЕҲРОН, 20 январь. /«Дунё» АА/. Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Маданият институти сайтида жорий йилнинг сентябрь ойида Тошкент ва Бухорода ўтказиладиган халқаро адабий фестиваль ҳақидаги  мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири.


Унда маълум қилинганидек, адабий анжуман  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, мамлакатимизнинг Лондондаги элчихонаси ва «Буюк Ипак йўлидаги адабий фестиваль» маъмурияти ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Мақолада ушбу фестивалда Марказий Осиё минтақаси тарихи ва маданиятига оид асарлар чоп этган хорижлик ёзувчилар, ноширлар, адабий агентлар ва китоб сотувчилари, шунингдек, ўзбек ёзувчи ва шоирларининг иштироки кутилаётгани маълум қилинган.

«Мазкур халқаро адабий тадбирдан кўзланган мақсад ўзбек ёзувчи ва шоирлари асарлари учун Европа нашрларига кенгроқ йўл очиш, хорижий ўқувчиларни мамлакатимизнинг бой адабий ҳамда маданий анъаналари ва бугунги куни билан таништиришдан иборат», деб ёзади манбаа.

Таъкидланганидек, ушбу халқаро фестиваль ҳар йили Буюк Ипак йўлида жойлашган мамлакатларнинг бирида ўтказилиши режалаштирилмоқда. Ўзбекистон мазкур фестивални қабул қилган биринчи мамлакат бўлади.

 «Буюк Британия томонидан фестивални ташкил этишда «Shute Festival» адабий фестивали маъмурияти, Осиё адабий агентлиги, Осиё ишлари бўйича Қироллик жамияти ва Британия кенгаши иштирок этади. Шунингдек, Буюк Ипак йўлидаги адабий фестиваль доирасида адабий мунозаралар, янги китоблар тақдимотлари, долзарб адабий мавзулардаги семинарларни  қамраб олган йигирмадан зиёд тадбирлар ўтказилади», деб ёзади ИҲТ Маданият институтининг сайти.

Мавзуга оид

Ўзбекистоннинг энергетика соҳасидаги исл...

«New Europe» - Европа янгиликлар порталида Ўзбекистоннинг энергетика соҳасида ҳаётга тадби...

Ўзбекистон ва Польша ўртасидаги ўзаро ҳа...

Польшада нашр этиладиган оммабоп «Swiat Elit» журнали саҳифасида Ўзбекистон элчиси Баҳром ...

Покистон ОАВ Самарқандда ташкил этилган ...

Покистоннинг етакчи босма нашрларидан бири - «National Herald Tribune» газетасида «Самарқ...

Сўнгги янгиликлар