Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

15/Июнь/2022   Ўзбекистон дунё нигоҳида

Эрон матбуотида Ўзбекистонда қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш ҳақидаги мақола чоп этилди

ТЕҲРОН, 15 июнь. /«Дунё» АА/. «Iran News»  газетасида «Қайта тикланадиган энергиядан фойдаланиш Ўзбекистон учун умуммиллий аҳамиятга молик масаладир» сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Унда қайд этилишича, жорий йили Ўзбекистонда «Инсон қадри учун» деган тамойил  барча соҳаларда фаол тарғиб этилмоқда.

«Ўзбекистонда қўшимча 2-3 миллиард киловатт-соат электр энергиясига эҳтиёж бор, деб ёзади муаллиф. Кейинги беш йилда бу эҳтиёж 10 миллиард киловатт-соатгача ошиши кутилмоқда».

Мақолада қайд этилганидек, Ўзбекистон ҳукуматининг навбатдаги йиғилишида қайта тикланувчи энергия ускуналарини кенг жорий этиш, бу борада аҳолини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари муҳокама қилинди. «Қайта тикланувчи энергиядан фойдаланиш масаласи умуммиллий аҳамиятга эга эканлиги кўрсатиб ўтилди.  Ҳар бир ҳоким, барча даражадаги раҳбарлар шахсий намуна кўрсатиб, ўз уйи, ишхонасида муқобил энергия ускунасини ўрнатиши керак», деб ёзади нашр.

Мақолада, шунингдек, масъул идораларга барча жараёнларни рақамлаштириб, ушбу янги тизимни 1 сентябрдан йўлга қўйиш бўйича кўрсатма берилгани маълум қилинган.

2023 йилдан савдо ва кўнгилочар мажмуалар, ресторан, меҳмонхона, ёқилғи қуйиш шохобчалари, аэропорт, вокзал, тижорат банклари каби кўплаб биноларда иссиқ сув таъминоти ва ташқи ёритишнинг бир қисмини муқобил энергия ҳисобидан қоплаш талаби киритилади.

«Бундан ташқари, тадбиркорлар учун жозибадор тарифлар белгиланади ҳамда ер участкаси аукцион ғолибига узоқ муддатли ижарага берилади. Қуёш, шамол ва микроГЭСларнинг ортиқча электр энергияси камида 10 йил давомида давлат томонидан кафолатли харид қилинади», деб ёзади «Iran News» .

Мавзуга оид

«Foodaffairs.it» нашри Ўзбекистон ва Ита...

«Foodaffairs.it» кундалик онлайн газетаси Ўзбекистон ва Италия минтақалари ўртасидаги ўза...

Ҳиндистондан муносабат: Мамлакатимиз ета...

«Янги Ўзбекистон» газетасининг 2021 йил 17 август сонида босилиб чиққан Ўзбекистон Президе...

Ўзбекистонда аҳолининг эҳтиёжманд қатлам...

Қозоғистоннинг «Инфозакон» онлайн–нашрида «Янги Ўзбекистон — ижтимоий давлат» сарлавҳали ...

Сўнгги янгиликлар