Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

07/Декабрь/2022   Иқтисодиёт

Энергетика вазирлиги: Ўзбекистонда АИ-80, АИ-92 ва АИ-95 бензин нархлари ўзгармаган

ТОШКЕНТ, 7 декабрь. /«Дунё» АА/. «Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида АИ-80 русумли бензин нархи ўзгаришсиз қолди – литри учун 6800 сўм, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Бу ҳақда Энергетика вазирлиги расмий баёнот берди. Ижтимоий тармоқларда АИ-80 русумли бензин йўқ, қиммат бензинлар сотилаётгани мазмунидаги хабарлар тарқалмоқда.

Уларга жавобан қуйидагиларни маълум қиламиз: ҳозирги кунда «Ўзбекнефтгаз» АЖ тасарруфидаги АЁҚШларда АИ-80 русумли автобензиннинг нархи оширилмаган ва унинг 1 литри 6 800 сўмлигича сақланиб қолмоқда. Шунингдек, АИ-92 маркали автобензин 9500 сўмдан, АИ-95 маркали автобензин 10 500 сўмдан сотилмоқда».

Энегетика вазирлиги, шунингдек, бугунги кунда республика нефтни қайта ишлаш заводларида бир кеча-кундузда 4 минг тоннадан автобензин ишлаб чиқарилиб, биржа савдолари орқали истеъмолчилар эҳтиёжлари учун йўналтирилаётганини билдирган. Бундан ташқари, автобензин захираси етарли эканлиги ҳам маълум қилинган.

Шу билан бирга, хусусий тадбиркорлар томонидан қўшимча автобензин импорти амалга оширилмоқда. Жорий йил бошидан буён бир ойда ўртача 10 минг тонна автобензин импорт қилинмоқда.

Мавзуга оид

«Улуғбек» божхона пости орқали 19,3 милл...

Самарқанд вилоятидаги «Улуғбек» ташқи иқтисодий фаолият божхона пости таркибида 3 та божх...

"UzAuto Motors" экспорт бозорларида авто...

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган Spark, Nexia ва Cobalt машиналари 2020 йил март ойидан бо...

Малайзия Эксимбанки “Халқ банки” билан ҳ...

Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси кўмагида «Халқ банки» акциядорлик тижорат банки (АТ...

Сўнгги янгиликлар