Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

28/Март/2022   Ҳукумат

Энергетика вазирлиги ҳузурида Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти ташкил этилди

ТОШКЕНТ, 28 март. /«Дунё» АА/. Энергетика вазирлиги ҳузурида Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири


Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 24 мартдаги  «Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги  қарорида маълум қилинган.

Ушбу ҳужжат билан давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 9 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасида қайта тикланувчи ва водород энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорига мувофиқ, Фанлар академиясининг «Халқаро қуёш энергияси институти» МЧЖ негизида Энергетика вазирлиги ҳузурида Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти ва унинг тузилмасида Водород энергетикаси илмий-тадқиқот маркази ҳамда Қайта тикланувчи ва водород энергетикаси технологияларини синаш ва сертификатлаш лабораторияси ташкил қилинди.

 Қуйидагилар институтнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

-Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва водород энергетикасини ривожлантириш, ушбу соҳаларда фундаментал ва амалий тадқиқотлар ўтказиш ҳамда инновация лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

-қайта тикланувчи энергия манбалари ва водороддан олинган энергияни электр ҳамда иссиқлик энергиясига айлантириш ҳисобига улардан иқтисодиётнинг юқори технологик соҳалари ва тармоқларида самарали фойдаланиш усулларини ўрганиш ва жорий этиш;

-қайта тикланувчи энергия ва водородни ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва улардан самарали фойдаланиш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва (ёки) уларни халқаро (давлатлараро, минтақавий) стандартлар талабларига мослаштириш;

-илғор давлатларнинг мазкур соҳалардаги илмий муассасалари, марказлари ҳамда экспертлари билан ҳамкорлик ўрнатиш ва улар иштирокида тадқиқотларни ташкил қилиш, шунингдек, инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва уларда иштирок этиш;

-маҳаллий ва хорижий олий таълим ташкилотлари билан биргаликда илмий изланишдан ишлаб чиқаришгача бўлган жараёнларни ўзаро боғловчи яхлит тизимни шакллантириш ва юқори малакали илмий кадрларни тайёрлаш;

-қайта тикланувчи энергия манбалари ва водородни ишлаб чиқарувчи, улардан фойдаланувчи ҳамда ушбу турдаги энергия билан ишловчи ускуна, қурилма ва технологияларни синовдан ўтказиш ва сертификатлаш.

Ҳужжатга кўра, институт юридик шахс ҳисобланган давлат илмий ташкилоти бўлиб, Фанлар академиясининг «Халқаро қуёш энергияси институти» МЧЖнинг шартномалари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

Мавзуга оид

Хоразм вилоятида Оролбўйи минтақаси ихти...

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг «Оролбўйи минтақаси ихтисослаштирилган кардиология ва ка...

Ўзбекистон Бош вазири Бошқирдистон раҳба...

Ўзбекистон Бош вазири Aбдулла Aрипов кеча мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Бошқирд...

Давлат кадастрлари палатасининг қўшимча ...

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 январдаги 2021 йил 12 февралдаги 66-сон қарорига ўзгарт...

Сўнгги янгиликлар